(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

  • Асосий
  • Янгиликлар
  • Яқиндагина Европа иммунизация ҳафталиги доирасида жуда ўзгача ва қизиқарли учрашув бўлиб ўтди

Яқиндагина Европа иммунизация ҳафталиги доирасида жуда ўзгача ва қизиқарли учрашув бўлиб ўтди

Источник

Яқиндагина Европа эмлаш ҳафталиги доирасида жуда ўзгача ва қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Иммунизация соҳасида барча саволларга шахсан жавоб бериш учун ЖССТ ва Ўзбекистон Республикаси экспертлари Ўзбекистоннинг таниқли блогерларлари билан учрашишди. Дастлаб саломатлик ва болалик мавзусида ёзувчи она-блогерлар ўзларининг обуначилари орасида сўроқ ўтказдилар ва учрашувда вакцинация ҳақида энг долзарб саволларни бердилар. Кўпчилик ота-оналар жонли эфирда саволлар беришди ва экспертлар уларга максимал тарзда жавоб беришга ҳаракат қилдилар.



Бундай учрашувлар қанчалик зарур, блогерлар ўзлари учун қандай асосий мавзуларни очдилар, шуларни тадбир иштирокчиларидан сўрадик.

Камилахон Хасанова (@kamilahon_), LQ жилоли журнал муҳаррири, блогер, 5 фарзанд онаси.

«Бундай форматдаги учрашувлар эмлашдан аввал оналарда юзага келувчи кўпгина саволларга аниқлик киритади, деб ҳисоблайман. Шахсан ўзим, катта фарзандларим билан бўлган тажрибам бўлишига қарамай, барибир баъзи моментларни ўзим учун аниқлаштириб олдим. Хусусан, вакциналарни алоҳида олишдан кўра, уларни Пента эмламалари орқали эмлаш анча маъқулроқ. Эмлашларга европа мамлакатларидаги ёндашув ҳам айтиб ўтилди. Бизнинг минтақадан ташқари бошқа ҳеч қаерда эмлашдан аввал невропатолог текшируви мавжуд эмаслиги мен учун янгилик бўлди. Бутун дунёда тиббий рад этиш масаласини хулосаларга таянган ҳолда ва эмлаш вақтини кечиктириш учун яққол кўрсатмалар мавжуд бўлсагина фақатгина педиатр ҳал қилади. Шу йилнинг октябрь ойидан бошлаб ВПЧ га қарши вакцинация режали тарзда бўлиши, яъни бизнинг қизларимиз учун мажбурий бўлиши албатта хурсанд қилди. Бу давлат томонидан жуда тўғри қарор деб биламан».

Юлия Фатеева (@unicorn.uz), блогер, 2 нафар қиз онаси


«Тиббиёт инфлюенсерлар билан ишлашни бошлаганидан ажабли қувондим. Ҳар қайси бизнес ҳам ҳанузгача блогерлар аҳамиятини тушунмайди. Учрашувда ЖССТ вакиллари менинг обуначиларимнинг кўпгина саволларига жавоб бердилар, мунозарали ҳолатларга аниқлик киритдилар. Жуда ишонарли бўлди. Бу каби учрашувлар тез-тез бўлиб ўтиши керак, деб ўйлайман»..


Атакулова Шахзода (mama.doda), блогер, 3 нафар фарзанд онаси.


«Бўлиб ўтган ЖССТ ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги вакилларининг ижтимоий фаол оналар билан учрашуви ажойиб бўлиб ўтди: аудитория билан конструктив мулоқот форматида фойдали ва замонавий (анча аҳамиятли!) маълумотларга максимал бой бўлди. Максимал кўпроқ ота-оналарнинг вакцинация ҳақидаги билимларини ошириш учун бундай учрашувлар тез-тез ва янада кенг кўламда ўтказилиши керак, деб ҳисоблайман. Чунки, бугун тўғри қабул қилинган қарорлар – болаларимизнинг келажакдаги саломатлиги гарови!»

Котлярова Камила (@kamilamom), блогер, 3 нафар фарзанд онаси.


«ЖССТ вакиллари билан учрашув бизнинг минтақа учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу каби учрашувлар ота-оналар саволларига жавоб беради, уйдирмаларни фош қилади ва оммага мазкур соҳа мутахассисларидан саводли маълумот боради. Бу мазкур соҳада хабардор бўлиш учун яхши имконият. Ҳар бир ота-она болалар учун вакцинациянинг муҳимлиги ва заруратини англаши керак. Биз ўз болаларимиз ҳаёти учун жавобгармиз, шунинг учун вакцинация босқичи уларнинг келгуси ҳаётининг муҳим омили ҳисобланади».


Мақола манбаси: https://ladyqueen.uz/

Рўйҳатга қайтиш