Эмлаш инсоният тарихида тиббиёт соҳасининг энг муҳим ютуқларидан бири бўлиб, қатор юқумли касалликлар билан касалланиш, ногиронлик ва ўлим ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олади.
Эмлаш туфайли ер юзида чин чечак касаллиги тўлиқ йўқ қилинган бўлса, ҳозирда полоимиелит касаллиги йўқ қилиниш арафасида. Эмлаш ҳар йили 2 млн.дан - 3 млн.гача дифтерия, қоқшол, кўкйўтал ва қизамиқ касалликлари туфайли кузатилиши мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг олди олинади. Ўзбекистонда юқумли касалликларга қарши эмлаш – болалар ва барча аҳолини соғлиғи бўйича давлат ғамхўрлигининг бир қисми ҳисобланади.
Асосий эътибор дунёнинг энг яхши амалиётлари асосида янги самарали бўлган вакциналарни эмлаш календарига киритиб боришга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси профилактик миллий эмлаш календарига мувофиқ, дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, қизамиқ, қизилча, полиомиелит, туберкулёз, тепки, гепатит В, ХИБ, пневмококк инфекцияларига ва одам поппилома вирусларига қарши режали эмлаш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси профилактик миллий эмлаш календарига кўра, эмлаш осон, мажбурий ва бепул.
Ҳозирда эмлаш календарига киритилмаган, мавжуд қатор бошқа юқумли касалликларга қарши самарали вакциналар билан эмлашни давлат фуқаролар танлови асосида ва шифокорлар томонидан тайинлангандан кейин, хусусий эмлаш марказларида олиш ҳуқуқига эга ҳисобланадилар. Бу эмлашлар чет элга чиқаётган фуқароларга ҳам тааллуқли.
Мамлакатда вакциналар ва эмлаш материалларини етказиб бериш сифатини таъминлаш учун қонунчилик базаси яратилган бўлиб, жараённи баҳолаш, вакциналарни сотиб олиш бўйича тегишли органлар мавжуд ва улар ўз вазифаларини яхши тушунадилар ҳамда яхши бажарадилар. Миллий эмлаш календари доирасида қўлланиладиган вакциналар ЖССТнинг томонидан вакциналарга берилган сертификати билан кафолатланган. Профилактик эмлаш режаси асосида вакциналар ва хавфсиз эмлаш воситаларига бўлган эҳтиёж ҳисоблаб чиқилади, бу ўз навбатида хавфсиз ва тўлақонли эмлашни таъминлайди.
Янгиликлар
COVID-19 пандемияси вазиятида режалаштирилган иммунизация хизматларини сақлаб қолиш ўта муҳимдир
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Пойтахтимзнинг «Hyatt Regency Tashkent» мехмонхонаси анжуманлар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги – ЖССТ
Гинеколог, ҳамда она ва буви сифатида Карабаева Нигоранинг ВПЧ вакцинаси билан боғлиқ тажрибаси ҳақида шундай дейди
2018 йил 20 август куни Тошкент шаҳрида “Бачадон бўйни саратонисиз келажак” шиори остида бачадон бўйни касаллигини олдини олиш, уни эрта аниқлаш ва даволашга бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
«Булар бизнинг оналаримиз, опа-сингилларимиз ва қизларимиз, ва уларни биз бугунги кунда ВПЧ вакцинаси ва скрининг дастури туфайли бачадон бўйни саратонидан ҳимоя қила оламиз», - дея такрорлашди Молдова вакиллари.
Эмлашга қарши ҳаракат кенгайишда давом этмоқда,
Ҳар йили Европа ЖССТ минтақасида юқумли касалликларни олдини олиш ва ҳаёт бардавомлигини сақлаб қолишнинг муҳим қуроли сифатида вакцинацияни олға суришга қаратилган Европа эмлаш ҳафталиги (ЕЭҲ) ўтказилади.
Яқиндагина Европа эмлаш ҳафталиги доирасида жуда ўзгача ва қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Иммунизация соҳасида барча саволларга шахсан жавоб бериш учун ЖССТ ва Ўзбекистон Республикаси экспертлари Ўзбекистоннинг таниқли блогерларлари билан учрашишди.