Ўзбекистон Республикаси профилактик миллий эмлаш календарига кўра, эмлаш осон, мажбурий ва бепул ҳисобланади. Барча ўтказилган эмлашлар махсус эмлаш картасида рўйхатга олинади. Улар одамни юқумли касалликлар ташувчиси эмаслиги ва атрофдагиларга хавф туғдирмаслигининг тасдиғи ҳисобланади.
Эмлаш картаси – бу инсон олган барча вакциналар ҳақида маълумотларни ўзида сақлайди. Бола биринчи эмлашни туғруқхонада олади. Кейинчалик алмаштирув картасига киритилган барча маълумотлар бирламчи даволаш-профилактика муассасаларига юборилади ва боланинг ўсиш тарихида (112/ҳ шакл) сақланадиган 063/ҳ шаклга киритилади (худди мана шу эмлаш картаси). Эмлаш карталарнинг асл нусҳаси доимо поликлиникада/ОВПда туради.
Бола профилактик эмлашларни олганлиги ҳақидаги маълумотнома қуйидаги ҳолатларда керак бўлади:
- болалар боғчасига ёки мактабга ҳужжат тайёрлашда;
- болалар оромгоҳларига, санаторияларига ва чет элга боришда;
- касалхонага ётқизишда.
Қўлга оддий баёнот ёки ҳужжатнинг нусхаси берилади. Бундай ҳужжатни оилавий поликлиника/ОВП шифокоридан олиш мумкин.
Баёнот ҳақиқий бўлиши учун шифокорнинг имзоси ва тиббий муассасанинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Уйдаги эмлаш картаси*
Уйдаги эмлаш картаси – бу уйда сақланиши керак бўлган, эмлаш паспорти ҳисобланади. У чет элга чиқишда ёки юқумли касалликлар билан мулоқотда бўлганда ва бошқа бирор-бир ҳолатларда болани ёки катталарни ҳар қандай вақтда эмланиш ҳолатини белгилаш учун зарур бўлади.
Юборилган вакциналар тўғрисидаги маълумотлар иккала ҳужжатга, 063/ҳ шакл ва уйда турадиган эмлаш картасига ҳам киритилиши керак.