- Асосий
- Ота-оналар учун
- Вакцинация ҳақида кўп бериладиган саволлар
ВГВ 1
Гепатит В касаллигига карши вакцина, 4 маротиба килинади: биринчиси бола тугилиши билан, сонг яна уч маротиба Пентвалент вакцина таркибида.
БатафсилРота 3
Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилПента 3
Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилИПВ 1
Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилОПВ 3
Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилРота 2
Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилПневмо 2
Пневмококк инфекцияларига қарши вакциналар 30 йилдан ошиқ вақтдан бери қўлланилиб келинмоқда.
БатафсилПента 2
Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилОПВ 2
Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилБЦЖ 1
силга қарши мавжуд бўлган ягона вакцина.
БатафсилРота 1
Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилПневмо 1
Пневмококк инфекцияларига қарши вакциналар 30 йилдан ошиқ вақтдан бери қўлланилиб келинмоқда.
БатафсилПента 1
Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилОПВ 1
Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилВГВ
1Гепатит В касаллигига карши вакцина, 4 маротиба килинади: биринчиси бола тугилиши билан, сонг яна уч маротиба Пентвалент вакцина таркибида.
БатафсилРота
3Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилРота
2Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилБЦЖ
1силга қарши мавжуд бўлган ягона вакцина.
БатафсилРота
1Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилПента
3Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилПневмо
2Пневмококк инфекцияларига қарши вакциналар 30 йилдан ошиқ вақтдан бери қўлланилиб келинмоқда.
БатафсилПневмо
1Пневмококк инфекцияларига қарши вакциналар 30 йилдан ошиқ вақтдан бери қўлланилиб келинмоқда.
БатафсилИПВ
1Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилПента
2Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилПента
1Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилОПВ
3Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилОПВ
2Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилОПВ
1Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
Батафсил*Эмлашлар бир неча қабулда қилинади. Қабуллар тартиби рақамлар билан белгиланган
*Эмлашлар бир неча қабулда қилинади. Қабуллар тартиби рақамлар билан белгиланган
КПК 2
Қизамиқ, тепки ва қизилчага қарши вакцина.
Батафсил*Эмлашлар бир неча қабулда қилинади. Қабуллар тартиби рақамлар билан белгиланган
АДС-М 6
Дифтерия ва қоқшолга қарши вакцина.
БатафсилАДС-М
6Дифтерия ва қоқшолга қарши вакцина.
Батафсил*Эмлашлар бир неча қабулда қилинади. Қабуллар тартиби рақамлар билан белгиланган
Республика профилактик миллий эмлаш календари асосида полиомиелитга қарши вакцина қуйидаги муддатларда ўтказилади:
2 ойликда биринчи орал вакциналар юборилади (ОПВ-1);
3 ойликда – ОПВ-2 юборилади;
4 ойликда – ОПВ-3 юборилади;
16 ойликда орал вакцина юборилиши билан қайта ревакцинация ўтказилади (ОПВ-4);
7 ёшда (биринчи синфда) – иккинчи ревакцинаци (ОПВ-5);
Жадвал асосида эмлаш тўлиқ ўтказилгандан кейин, болада бир умрлик турғун иммунитет сақланиб қолади. Эмлаш жадвали бузилганда, болаларни хавфли юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш мақсадида, эмлаш препаратларини ўз вақтида олиниши устидан назоратни қўлга олиш керак. Эмлашни тўғри ташкил этилиши бир умрлик иммунитетни ҳосил қилади.
Преневар мушак орасига юбориладиган вакцина ҳисобланади. Икки ёшгача бўлган болаларда соннинг олд ён соҳасига, катта ёшли болаларда елканинг дельтасимон мушагига юборилади.
Превенар вакцинасини бошқа вакциналар билан бир вақтда юбориш мумкин. БЦЖ синамаси билан бирга қилинмайди, чунки эмлашдан кейин пайдо бўлган антитаналар БЦЖ реакциясига таъсир ўтказиши ва нотўғри кўрсаткич кузатилиши мумкин.
ВГАга қарши вакцина камдан – кам ҳолларда ноъжўя таъсирлар пайдо қилади. Асосан булар вакцина юборилган жойда енгил маҳаллий (оғриқ, қизариш, шиш) ва бош оғриши, тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, чарчашни ортиши, кўнгил айнаш ва иштаҳани йўқолиши каби умумий реакциялар кўринишида бўлади. Жуда кам ҳолларда кучли индивидул аллергик реакциялар кузатилади.
Кўпгина давлатларда менингоккок инфекцияларига оммавий эмлаш менингит эпидемияси бўлган ҳолларда амалга оширилади.
Эмлаш учун бирдан-бир қарши кўрсатма аввалги дозаси қўлланилганда, пайдо бўлган аллергик реакциялардир.
Сариқлик кўпчилик ўз вақтида, соғлом янги туғилган чақолоқларда (тахминан 40% дан 70%гача) учрайди ва бу одатда унинг организмида кечаётган табиий жараён ҳисобланади. Терига сариқ рангни асосан – билирубин беради. У жигарда ишлаб чиқилади ва ҳар қандай одамни қонида бўлади. Ҳомлага билирубин она жигаридан берилади. Туғилгандан сўнг боланинг жигари ишлаб чиқарган билирубин миқдорини ҳал қила олмайди ва қонга чиқаради, аста-секин қонда билирубин миқдори йиғилиб боради, бунинг натижасида боланинг териси сариқ рангга киради.
Одатда бундай ҳолат 2-3 кун сезиларли бўлади. Секинлик билан кучайиб бориб, сариқлик 4-5 кунлигида аниқ кўринади, 2-3 ҳафталигида ҳеч қандай даво-муолажаларисиз, ўз-ўзидан йўқолиб кетади (физиологик сариқлик деб аталади). ВГВга қарши вакцина чақалоқларда сариқликни аниқ бўлиши ва давомийлигига таъсир ўтказмайди, жигар фаолиятига ҳам ҳеч қандай таъсири йўқ. Физиологик сариқлик чақалоқларда ВГВга қарши эмлаш ўткзилишига қарши кўрсатма эмас.
Грипп вируси жуда ўзгарувчан: унинг генети материалида доим мутациялар (ўзгаришлар) бўлиб туради. Одам учун хавфли генетик вариантлари – айниқса юқори ўзгарувчанликка эга А ва В гуруҳларидир. Бу эса касалликка организм иммунитетини айланиб ўтишга ва вирусларга қарши препаратлардан ҳимояланишга янги йўл топишга имкон беради.
Ҳар йили ЖССТ грипп вирусининг – қайси тури – айнан қайси штамми фаол бўлишини ўрганиб чиқади ва мана шу маълумотлар асосида вакцина таркиби ишлаб чиқилади.
Қутуришга қарши даволаш-профилактик эмлашга қарши кўрсатмалар йўқ (қутурган, қутуришга гумон қилинган ва дайди ҳайвонлар билан одам мулоқотда бўлганда ёки тишлаганда).
Экспозиция олди (мулоқотдан олдин, профилактик) эмлаш ўтказишда эҳтиёт чоралари (вақтинчалик қарши кўрсатмалар):
Ўткир юқумли ёки юқумсиз касалликларда, сурункали касалликларнинг ўткир босқичида ёки декомпенсацияда – эмлаш соғайгандан кейин (ремиссия даврида) камида бир ой ўтиб ўтказилади.
Ушбу препаратни аввалги юборишларида доимий аллергик реакциялар (бутун танада тошмалар, Квинке шиши ва бошқалар).
Ҳомладорлик.
БЦЖ эмлашидан кейинги асоратлар боланинг иммунитет тизими пасайганда ёки сифат ёмон вакцина билан эмланганда келиб чиқади. Айниқса, эмлашга қарши кўрсатмаларига эътибор бериш муҳимдир.
Камдан-кам ҳолларда сув чечакка қарши эмлаш қуйидаги асоратларни келтириб чиқариши мумкин:
Бўғимлар ҳаракатчанлигини сусайиши;
Энцефалит;
Тромбоцитопения;
Полиморфик эритема.
Эмлашдан кейинги ёмон асоратларни камайтириш учун мавжуд қарши кўрсатмаларга тўлиқ амал қилиш тавсия этилади.
Ҳар қандай дори восталарини, шу жумладан, вакциналарни юборганда ноъжўя таъсирлари пайдо бўлиш хавфи бор. Одатда улар кучсиз бўлиб, ўз-ўзидан ўтиб кетади. Оғир ножўя таъсирлари бўлиши мумкин, лекин жуда кам ҳолларда. Ротавирус вакцинаси кўпчилик чақалоқларда ҳеч қандай ноъжўя таъсирлар пайдо қилмайди. Бироқ, ротавирус вакциналари юборилганда баъзи ҳолларда айрим ноъжўя таъсирлари кузатилади.
Ротавирус вакциналарини юборгандан кейинги кучсиз реакциялар:
ВПЧ ва бачадон бўйни раки касаллигига текширишни учта усули мавжуд:
ВПЧнинг бачадон бўйни раки келтириб чиқарувчи вирусларини аниқлашда қўлланиладиган ВПЧ тести.
Потологик ҳужайраларни (рак ёки рак олди ҳолатлар) аниқлашда кенг қўлланиладиган Папаниколау (ПАП-тест) тести.
Бачадон бўйнинида ўзгаришларни аниқлашда кўрикдан ўтказиш ҳам қўлланилиши мумкин.
Бу тестлар билан бирга, рак олди ҳужайраларини самарали даволаш орқали аёлларда бачадон бўйни ракини ва ҳатто ўлимни олдини олади.
Афсуски скрининг дастури бачадон бўйни раки касаллигини барча ҳолатларини тўлиқ аниқлаб, олдини олмайди.
Мана шунинг учун аёлларни эмлаш доимий скрининг билан бирга бачадон бўйни раки касаллигидан ҳимоялашни самарали усули ҳисобланади.
Полиомиелитга қарши вакцинани юбориш ўзига хос хусусиятларга эга. Тирик вакциналар орал йўл орқали юборилади – кичик ёшдаги болаларга қизғиш рангдаги суюқлик томоқнинг лимфа тўқимасига юборилади, катта болаларга вакцина бодомчаларга томизилади. Бу сўлак чиқишни олдини олиш учун зарур, чунки, вакцина ошқозонга тушса унинг таъсири йўқолади (ошқозон шираси уни нейтраллаб, емиради).
Эътибор қаратинг! Агар бола вакцинани қайтариб чиқарса, муолажани қайта ўтказиш керак бўлади.
Инактивланган вакцина сон соҳасига мушак орасига юборилади.
Пневмококк вакцинасининг юқори самарадорлигига қарамасдан, шундай шароит ва ҳолатлар борки, бу вакцина билан эмлаш мумкин бўлмайди. Уларга қуйидагилар киради:
аввалги дозани олгандан кейин аниқланган оғир аллергик реакциялар;
дифтерия анатоксини сақловчи вакциналарга (масалан, АКДС/АДС-М, пентавалент вакцина) аввалги дозани олгандан кейин аниқланган оғир аллергик реакциялар;
эмлаш вақтида ҳар қандай касалликлар (ўткир).
Вакцина компонентларига кучли реакцияларнинг борлиги ва ҳомладорликка қарши кўрсатмалар ҳисобланади. Эмлаш ҳар қандай ўткир касалликларнинг белгилари йўқолгач ва сурункали касалликларнинг қўзғолиш даврида ўтказилади.
Полисахаридли менингоккок вакциналар юборилганда маҳаллий реакциялар кузатилиши мумкин ва жуда камдан-кам ҳолларда шахсий аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Айрим болаларда эмлашдан сўнг назофарингит белгилари ёки енгил тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Бундан қўрқиш керак эмас.
Агар эмланувчида вакцинага нисбатан қарши кўрсатмалар бўлмаса, менингоккок инфекциясига қарши вакцина энг хавфсиз вакциналардан бири ҳисобланади. Препаратнинг сифатлилиги ва даволовчи шифокорнинг эътиборлилиги эмлашнинг мувофақият калити ҳисобланади. Чунки ножўя таъсирлар қайд этилганда муолажани бекор қилишга тўғри келади.
Менингоккокли вакцина оғир касалликдан ва ҳатто ўлимдан сақлаб қолиши мумкин.Барча ВГВга қарши рекомбинантли вакциналар ачитқи култураси қўлланилган ҳолда олинади ва тўлиқ ўзаро алмашина олади. ВГВга қарши ҳар қандай рекомбинантли вакцинани қўлласа бўлади, улар ўзара алмашина олади. Бу пентавалент таркибидаги ВГВ вакцинасига ҳам тегишли.
Бу мумкин эмас. Инактивланган гриппга қарши вакциналар билан назарий жиҳатдан ҳам грипп билан касалланиш мумкин эмас. Касаллик чақирмаслигининг яна бир сабаби, вакцина грипп вирусини эмас, ўлдирилган вирус бир неча алоҳида қисмларини сақлайди. Бу қисмлар грипп вирусига айлана олмайди ва грипп касаллигини чақира олмайди.
Кўпчилик эмлашлар ноъжўя таъсирларсиз кечади. Реакциялар 3 кун давомида ўтиб кетади. КПК вакцинасига ноъжўя таъсирлари қуйидагилар:
1. Иситма. Эмланган катталар ва болаларда эмлашдан кейин 5-12 кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилади. Ҳароратни пасайтириш учун иссиқ туширувчи препаратлар қабул қилинади (парацетамол, ибупрофен).
2. Бўғимларда оғриқ. Айрим ёш аёлларда ва болаларда эмлашдан кейин биринчи - учинчи ҳафтасида қўлларнинг яллиғланиши пайдо бўлиб, бармоқ бўғимларида оғриқ бўлиши мукин. Белгилар даволаш талаб қилмайди, ўз-ўзидан тез ўтиб кетади.
3. Аллергия. Эмлаш қизамиқ, қизилча қа тепки вирусларидан ташқари, айримларда аллергик реакциялар чақирувчи неомицин, желатин ва товуқ оқсили сақлайди. Аллергияси бор одамларга бу моддаларнинг арзимаган миқдорда юборилиши кучли ҳатто хавфли аллергик реакцияларни (анафилактик шок) келтириб чиқариши мумкин. Фарзандингизни КПК эмлашга олиб боришдан олдин, Сиз фарзандингизда қандай моддага аллергияси борлиги тўғрисида шифокорни огоҳлантиришингиз керак. Агар биринчи дозадан кейин кучли аллергик реакция кузатилса, эмлашнинг кейинги дозаси қилинмайди. КПК компонентларига аллергияси бўлмаган одамларга эмлаш умуман хавфсиз ҳисобланади.
4. Инъекция жойида оғриқ. Вакцина юборилган жойда тўқималарнинг енгил сиқилиши, уюшиш сезгиси ва оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Бир ҳафтадан сўнг бу ўзгаришлар асоратларсиз ўтиб кетади.
5. Тошма. Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, КПК эмлаш олганларнинг 20 нафаридан 1 тасида терида хира, пушти тошмалар пайдо бўлади. Юз, қўл, тана ва оёқларни қизил доғлар қоплайди. Тошмалар хавфли эмас, из қолдирмасдан тез йўқ бўлиб кетади.
6. Лимфа тугунгларининг катталашиши. Кўпинча қизамиқ, қизилча ва тепкига қарши эмланганда, бир неча кун давомида лимфа тугунларнинг хавфсиз катталашиши кузатилади.
7. Моякларнинг шишиши. Баъзи ўғил болаларда моякларни сезиларсиз шиши ва енгил оғриқ келтириб чиқариши мумкин.Қутуришга қарши вакцина инактивланган (ўлдирилган), вакцина қутуриш касаллигини чақириш ёки эмланган одам бошқаларга нисбатан юқумли бўлиши ҳатто назария жиҳатдан ҳам мумкин эмас.