×

Ҳурматли фойдаланувчилар! Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Ушбу функциядан фойдаланиш учун овозли режимга ўтиш зарур, кейин керакли матнни белгилаб, ҳосил бўлганбелгини босиш лозим.
* Сайтдаги овоз жўрлиги функцияси Windows Vista ва ундан олдинги версиядаги операцион тизимларда ишламайди.

(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

«Вакцинация қаҳрамонлари»: Абдуазимова Азиза

Европа эмлаш ҳафталиги (ЕЭҲ) ҳар йил апрель ойининг сўгги ҳафтасида нишонланади. Унинг асосий мақсади – вакцинациянинг муҳимлиги ҳақида хабардорликни ошириш, чунки иммунизация ҳар йили миллионлаб одамлар ҳаётини сақлаб қолишга имкон беради. Бундан ташқари, бу йили ЕЭҲ “вакцинация қаҳрамонларига” – вакциналар ёрдамида одамлар ҳаётини ҳимоя қилишга у ёки бу йўл билан ўз ҳиссаларини қўшаётган оддий одамларга ҳурмат билдириш учун сабаб бўлди.

Европа иммунизация ҳафталиги (ЕИҲ) ҳар йили апрель ойининг охирги ҳафтасида нишонланади. Унинг асосий мақсади – вакцинациянинг муҳимлиги ҳақида хабардорликни ошириш, чунки иммунизация ҳар йили миллионлаб одамлар ҳаётини сақлаб қолишга имкон беради. Бундан ташқари, бу йили ЕИҲ “вакцинация қаҳрамонларига” – вакциналар ёрдамида одамлар ҳаётини ҳимоя қилишга у ёки бу йўл билан ўз ҳиссаларини қўшаётган оддий одамларга ҳурмат билдириш учун сабаб бўлди.

Биз сизга соғлиқни сақлаш тизимидаги уч нафар қаҳрамон ҳақида сўзлаб берамиз. Бироқ вакциналар ҳақидаги аниқ маълумотни ўрганиш ва тарқатиш орқали ҳар бирингиз вакцинация қаҳрамони бўлишингиз мумкин!

Аҳоли сони 33,37 млн.га тенг Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг кўп, аҳолига сонига эга мамлакатларидан ҳисобланади. Расмий маълумотларга кўра, 2018 йилнинг ўзида 768,3 минг бола туғилган. Бундай шароитларда соғлиқни сақлаш тизимининг дастлабки босқич тиббиёт ходимларининг роли муҳим ҳисобланади, мамлакатнинг барча, аҳолиси соғлиғини ҳимоя қилишда вакцинаторларнинг ҳиссаси эса янада бебаҳодир. Ахир 99,7% иммунизация қамровини таъминлаб, улар нафақат ортга қайтмас асорат эҳтимолига эга болалар оғир касалликларининг олдини оладилар, балки шу тариқа болалар ўлими даражасини пасайтирадилар ҳам, аҳолининг жамоат иммунитетини ҳимоя қиладилар ва бутун мамлакат бўйича инфекцион эпидемиялар олдини оладилар. Шунинг учун 2019 йил Европа эмлаш ҳафталиги давомида биз бир вакцинация қаҳрамони Абдуазимова Азиза ҳақида сўзлаб бермоқчимиз.

Азиза Тошкент шаҳридаги 47-сонли Оилавий поликлиникада ҳам вакцинатор, ҳам тренер вазифасини бажаради. Оддий эмлаш кунида Азиза 60 дан 70 нафаргача болаларни эмлайди. Шу тарзда талабга кўра ойига 4–6 кун. «Биз ҳеч кимга эмлашда рад этмаймиз, чунки она ва бола поликлиникада бўлган вақтда тиббий кўрсатмаларсиз кечга қолдирмай, ҳар бир имкониятдан фойдаланиш жуда муҳимдир», — дейди Азиза.

Ҳозирда эмлашга талаб жуда катта. Ғарб мамлакатларида қизамиқ тарқалиши ҳақида эшитиб, ота-оналар поликлиника бош врачига қўнғироқ қиляптилар ва Азизанинг ёнига қўшимча маълумот олиш учун келяптилар. Улар фарзандлари Миллий календарга кўра эмланганликлари ва вакциналар ёрдамида олди олинувчи жиддий касалликлардан максимал тарзда ҳимояланганликларига қайта ишонч ҳосил қилишни сўраяптилар.

Бироқ шубҳаланувчи ота-оналар ва бувилар ҳам бор. Азиза уларнинг далилларини эътибор билан тинглайди ва Ўзбекистонда қўлланилувчи вакциналарнинг хавфсизлиги ҳақида маълумот билан ўртоқлашади. Ахборот материаллари ёрдамида у вакциналар қандай касалликлар ва уларнинг асоратларининг олдини олишини кўргазма тарзда кўрсатади. Масалан, оила аъзолари эпидемик паротитнинг («тепки») асоратлари аёллар ҳамда эркаклар бепуштлигига олиб келиши мумкинлиги ҳақида билганликларида, касалликдан ҳимоя қилувчи вакцинадан эмас, балки касалликдан қўрқиш кераклигини англайдилар.

Азиза ўз иш фаолиятини физиотерапиядан бошлаган, лекин унинг болалар ва ота-оналар билан муомала қилиш истеъдоди, ҳамда тиббий тушунчаларни осон тушунтириш қобилияти уни вакцинацияга олиб келди. «Дастлаб болалар йиғлаган пайтда, мен улар билан бирга йиғлардим. Бироқ сўнгра мен бу болаларга ва бутун жамиятга вакцинация орқали қандай фойда олиб келаётганимни тушундим. Менинг оилам ҳам буни англайди ва мени тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Ҳар гал вакцинация кунидан аввал эрим менга омад тилайди, оналарининг куни оғир бўлганини билиб кечки пайт болаларим ўзларини яхши тутишади». Азиза уч нафар ўғилнинг онаси ҳамдир, тўнғичи 15 ёшда.

Азизанинг коммуникацион истеъдоди уни тренерлик фаолиятга ҳам олиб келди. Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш бўйича дастур миқёсида Азиза ҳар ойда бутун Республика бўйича бош врачлар, ҚВП мудирлари ва катта ҳамширалар учун вакцинация билан боғлиқ барча тартиблар бўйича ўқитиш ўтказади. Бу билимлар мамлакатнинг энг чекка минтақаларидаги врачларга етиб бориши учун яқин келажакда у ўқув видеороликларини ишлаб чиқади.

Ҳар бир эмланган бола ҳақида Азиза ўз боласидек қайғуради. Агар вакцинациядан кейинги кунда бирор болада поствакционал реакция содир бўлса, у ёрдам кўрсатишга тайёр ҳолатда бўлади. Лекин вакцналарнинг юқори сифати ва хавфсизлиги туфайли, аксарият кунлар тинч ўтади ва Азиза кейинги сессиягача қайғурмайди.

Вакцинаторларнинг бундай иш режими жуда катта жисмоний ва руҳий толиқишга олиб келади. Чунки уларнинг зиммаларига — ҳам энг кичик ва ҳимоясизлар, ҳам мамлакатнинг барча, аҳолисининг соғлиғининг ҳимояси ўрнатилган. Шунинг учун Азиза ва бутун дунё бўйлаб унинг ҳамкасблари — асл қаҳрамонлар! Бугун биз уларнинг ғайратли меҳнати ва фидокорлиги учун ҳурмат билдиришни истаймиз!

#ВакциналарИшлайди #VaccinesWork

Рўйҳатга қайтиш