(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

Орамиздаги оқ халатли қахрамонлар

Бизнинг қахрамонимиз, қалби кийган халати каби оппоқ, оналаримиз болалари келажагини ўйлаб хамиша нажот кўзи билан боқадиган, одамлар соғлиғи йўлида туну-кун ҳаловат билан меҳнат қилаётган азиз ва меҳрибон инсон, болаларни хар хил юқумли касалликларга қарши эмлашда ўзига билдирилган ишончни шараф билан оқлаб келаётган,тажрибали шифокорлардан бири – Термиз шаҳридаги 2-сон Оилавий поликлиникасининг эмлаш хамшираси  Масобирова ЗуҳраҚосимовнадир.

1982-йилда Термиз туманидаги 16-ўрта мактабни аъло бахоларга тамомлаган лавхамиз қахрамони, болалигидан ўзи севган, оппоқ халатли нажоткор бўлишни орзу қилган ҳолда- 1984 йилда Термиз тиббиёт техникумининг “Хамширалик иши ” бўлимига ўқишга кирди ва 1986-йилда ушбу техникумни ҳам “ аъло ” бахоларга тамомлади. 1986-1995-йилларда Термиз шаҳридаги болалар поликлиникасига картотека ҳамшираси бўлиб ишлади. 1995 йилдан бошлаб шу бугунги кунгача келажагимиз ворислари бўлган жажжи фарзандларимизни бошқариладиган ҳар хил юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш мақсадида эмлаш ҳонасига ҳамшира бўлиб ишга ўтади. Мана қарийб 25 йилдирки саломатлик соҳасида энг маъсул вазифалардан бўлган эмлаш ҳамшираси вазифасида сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда.

 Ушбу шифо масканига кирар эканмиз бу ердаги тартиб интизомни, ўз касбларига бўлган меҳрни кўриб, қойил-е, бўлар эканку деб юборасиз. Айниқса худудда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш тизими тўлиқ Санитария қоида ва меъёрлар асосида йўлга қўйилаётган бўлиб– алоҳида таҳсинга сазовор. Қишлоқда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда, касалликларнинг олдини олишда, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш ва баркамол авлодни тарбиялашда мураккаб эмлаш соҳасида хизмат қилиб келаётган камтар, ҳокисор ана шундай шифокорлар борлигидан қанча фахрлансак арзийди.

Зухро опа оилада бир ўзи ҳам ота, ҳам она сифатида 2 фарзандни ёшлигидан ўстириб, ўқитди ҳамда олий маълумотли касб эгаларига айлантирди. Бугунги кунда фарзандлари темир йўл соҳасида ҳалқнинг йўлини яқин қилиш ишларида фаолият юритиб келмоқда.

Эл-юрт корига камарбаста ана шундай инсонлар, элимиз бахтига хамиша соғ-саломат бўлиб, фарзандалари камолини кўриб юрсин.

 Вилоят СЭОМ булим мудири                                    Х. Хужаназаров

Рўйҳатга қайтиш