Вакцина – бу маълум бир касалликни олдини олиш учун белгиланган, унга қарши иммунетит ҳосил қиладиган ва кучайтирадиган иммунобиологик препаратдир. Вакцина таркибига юқумли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлмайдиган, юқумли касалликлар келтириб чиқарувчи микроорганизмлар ёки вируслар, ёки фақат уларнинг қисмлари киради. Вакциналарни тайёрлашда одатда, тирик кучсизлаштирилган ёки инактивланган (ўлдириган) миркроорганизм шакллари, улар ишлаб чиқарадиган токсинлар ёки уларнинг юзасидаги бир (ёки бир нечта) оқсил-антигенларидан фойдаланилади.
Вакциналарнинг асосий таркибий қўшимчалари
Вакциналар моновалентли ёки моливалентли бўлиши мумкин.
Моновалентли вакцина таркибида битта ажратиб олинган антиген/иммуногенини сақлайди (мисол учун қизамиқ вакцинаси), поливалентли вакциналар таркибига эса битта антиген/иммуногенни икки ва ундан ортиқ штаммлари/серотиплари киради (мисол учун ОПВ ва ИПВ, ИПВ вакцинасида полиомиелит вирусининг учта кучсизлаштирилган серотипи киради).
Бирлаштирилган (комплекс) вакциналар таркибига икки ва ундан кўп ҳар хил антигенлар (мисол учун АКДС, АКДС-ВГВ-ХИБ) киради. Бирлаштирилган вакциналарнинг қулайлиги, уларни ташиш ва сақлашда харажатларни камайиши, шу билан бирга бир келганда бир нечта вакциналар билан эмланиши натижасида тиббий муассасаларга келиб кетиш харажатларини камайиши, ўз вақтида эмланиш кўрсаткичларини ошиши, эмлаш дастурига янги вакциналарни қўшиш имкониятини туғдириши билан баҳоланади.
Бирлаштирилган вакциналарни қўлланилиши одатда ноъжўя таъсирларни келиб чиқш хавфини оширмайди, балки ноъжўя таъсирларни келиб чиқишини умумий сонини камайтириши мумкин. Мисол учун у эмлашдан қурқиш, реакциялар эҳтимоли ва эмлаш ўтказишдаги хатоликлар билан боғлиқ ҳолатларни камайтиради.
Вакцинанинг бошқа таркибий қўшимчалари
Вакциналар таркибидаги асосий компонентга (антиген, антигенлар) қўшимча, кам миқдорда бошқа компонентларни ҳам сақлайди. Айрим вақтларда бу моддалар ПППИга сабаб бўлиши мумкин. Улар қуйидагилар:
адъювантлар – иммунитетни даражасини кучайтиради ва муддатини ўзайтиради, бу эса иммунитет ҳосил қилиш учун керак бўлган вакцина дозаси таркибидаги антигенларни ёки дозалар миқдорини қисқартиришга ёрдам беради;
антибиотиклар – улар вакциналар ишлаб чиқарилишида вируслар ўстириладиган тўқималарни бактериялар билан ифлосланишини олдини олиш учун қўлланилади;
консервантлар – кимёвий моддалар бўлиб, ўлдирилган ёки субъденик вакциналарга вирусларни ҳаракатсизлантириш учун қўшилади, бактериал ёки замруғлар билан мулоқотда бўлиши мумкин бўлган кўп дозали флоконларда бактериал токсинларни зарарсизлантиради ва жиддий иккиламчи юқумли касалликларни олдини олади.
стабилизаторлар – вакциналарни сақлашда самарадорлигини йўқотмаслиги учун қўлланиладиган модда. Вакциналарни сифати (антигенлигини) ёки барқарорлиги кислотали ёки ишқорли муҳит, ҳарорат барқоролиги муаммоларини бартараф этиш учун қўшилиши мумкин.