Асосий ҳолатлар
Қизамиқ, тепки ва қизилчага қарши вакцина (КПК)
КПК вакцинаси – инъекция йўли билан юбориладиган, қизамиқ, тепки ва қизилчага қарши барлаштирилган вакцина учта касалликни кучсизлантирилган вируслари аралашмасидан иборат. Бирлаштирилган вакцина иммунитет ҳосил бўлишида 3 та вакцинани кетма – кет юборилишидан ёки маълум бир оралатиб эмлашга нисбатан самаралироқ ва тезроқ, бундан ташқари оғриқсиз ҳисобланади.
Қизамиқ, тепки ва қизилчага қарши вакциналар вариантлари:
К - Қизамиқ
КК - Қизамиқ+қизилча
КП - Қизамиқ+тепки
КПК - Қизамиқ+тепки +қизилча
*Ушбу вакциналар қизамиққа қарши эмлаш учун бир-бирини ўрнини босади
Бирничи эмлашни 1-1,5 ёшда ва иккинчи эмлашни 6-7 ёшда олиш тавсия этилади.
Янгиликлар
Эмлашга қарши ҳаракат кенгайишда давом этмоқда,
Ҳар йили Европа ЖССТ минтақасида юқумли касалликларни олдини олиш ва ҳаёт бардавомлигини сақлаб қолишнинг муҳим қуроли сифатида вакцинацияни олға суришга қаратилган Европа эмлаш ҳафталиги (ЕЭҲ) ўтказилади.
Яқиндагина Европа эмлаш ҳафталиги доирасида жуда ўзгача ва қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Иммунизация соҳасида барча саволларга шахсан жавоб бериш учун ЖССТ ва Ўзбекистон Республикаси экспертлари Ўзбекистоннинг таниқли блогерларлари билан учрашишди.