(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

Тепки

Асосий ҳолатлар

Тепки ҳақида асосий тушунчалар

  • Тепки асосан болалар касалланадиган вирусли юқумли касаллик бўлиб, касаллик 1/3 ҳолатларда белгиларсиз кечади.
  • Тепкида безли органларни (сўлак бези, ошқозон ости бези, тухулар ва тухумдон) ва марказий асаб тизимларининг йирингсиз яллиғланиши кузатилади. Кўпроқ қулоқ олди сўлак бези зарарланади.
  • Тепки касаллигига чалинган одам йўталганда ва акса урганда ҳаво-томчи орқали юқади.
  • Тепки менингит ва орхит каби асоратлари бор катта одамларни ҳам зарарлаши мумкин ҳамда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
  • Тепкига қарши қизамиқ ва қизилча билан бирлаштирилган вакцина (КПК) юборилади.
Янгиликлар