(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

Полиомиелит

Асосий ҳолатлар

Полиомиелит ҳақида асосий тушунчалар

  • Полиомиелит – полиовируслар келтириб чиқарувчи асосан 5 ёшгача болаларни зарарловчи вирусли ўткир юқумли касалликдир.
  • Вирус ташқи муҳитда циркулияция қилиб, фекал-орал ва ҳаво-томчи йўли билан тарқалади ва одамдан – одамга юқади.
  • Кўпинча касалланган шахсларда касаллик белгилари кузатилмайди, лекин улар касалликни тарқатиши мкмкин.
  • Вирус мушакларни назорат қилувчи орқа мия асаб толаларига ҳужум қилади.
  • Касалликнинг 100 тадан 1 ҳолатда тузалмайдиган фалажлик, 5-10 фоизда касаллик ўлимга олиб келади.
  • Орал полиомиелит (ОПВ) ва активсизлаштирилган поливакцинани (ИПВ) комбинацияда қўлланилиши юқори самарадорли ва хавфсиздир.
  • Ўзбекистонда эпидемиологик назоратнинг борлиги ва болаларда полиомиелитга қарши оммавий эмлаш ўтказилиши натижасида ёввойи полиовирусдан озод ҳудудли мамлакатлар қаторига киради.

Янгиликлар