(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

Асосий ҳолатлар

Пентавалент вакцинаси таркибида дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, вирусли гепатит В ва b гемофил таёқчасига қарши антигенлар сақловчи кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади. Бу инъекция сонини қисқартирган ҳолда бир бараварига 5 инфекцияга қарши иммунитет ҳосил қилишига имкон берувчи қўлай препарат ҳисобланади.

Вакцина таркиби дифтерия анатоксини, қоқшол анатоксини, бутун ҳужайрали кўкйўталга қарши вакциналар, гепатит В (HbsAg) сиртқи антигени ва коньюгурланган b тури гемофил таёқчаларига қарши вакцина ҳамда адсорбцияланган алюминий фосфатдан иборат.

Эмлаш жадвали шартлари сақланганда болада касалликка қарши турғун иммунитет шаклланади. Жадвалдан сезиларсиз чекланишларни эса, бола енгил ўтказади.

Вакцинанинг ўзига хос хусусияти, унинг таркибида болаларни b турдаги гемофил таёқчалари чақирадиган инфекциялардан ҳимоя қилувчи ХИБ компонентларининг борлигидир. Болалардаги юқумли менингитлар ва зотилжам касаллигигнинг ярмидан кўпини ушбу қўзатувчилар келтириб чиқаради. Бу турдаги инфекцияларни антибиотикларга чидамлилик хусусияти борлиги сабабли 5 ёшгача бўлган болаларда касаллик оғир кечади. Вакцинани ыщлланилиши касалланиш хавфини олдини олади. 5 ёшдан катта болалар организми ривожланган иммун тизимга эга бўлади ва одатда инфекциялар қарши мувофақиятли кураша олади.

  • Янгиликлар