Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат этилган вакциналарнинг хавфсизлигини, етказиб берилишини ва вакциналарни тўғри қўлланилишини амалдаги сифат назорат тизимлари таъминлайди.
Мамлакатга вакциналарни етказиб бериш ва қўлланилиши бўйича меъёрларни белгиланишига Республика Бош Давлат санитария врачи бошчилигида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология хизмати жавобгардир.
Иммунопрофилактика дастуридаги барча ўзгаришлар - Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлаш бўйича Миллий техник экспертлар консультатив гуруҳи (ИМТЭКГ) тавсияси ва келишиву асосида қабул қилинади.
ЖСТТ томонидан олдиндан мақулланган вакциналарни Ўзбекистон Республикаси ССВ ЮНИСЕФ (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар фонди) орқали марказлашган ҳолда сотиб олади.
Ўзбекистонда иккита ташкилот барча дори воситалари, шу жуладан вакциналарни хавфсизлиги устидан мониторинг олиб боради:
Дори воситалари, тиббийда қўлланиладиган буюмлар ва тиббий техникаларни экспертлаш ва стандартлаштириш давлат маркази. (ДВТҚБТТЭСДМ)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Давлат санитария – эпидемирология назорати
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги фармацевтика йўналишини ривожлантириш Агентлиги “ДВТҚБТТЭСДМ” - Дори воситалари, тиббийда қўлланиладиган буюмлар ва тиббий техникаларни стандартлаштиради, сертификат беради ва давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда сифатини назорат қилади.
Вакциналар иммунобиологик препаратлар каби дори воситаларига киради.
(Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти ҳақида”ги Қонуни ЗРУ-399 от 04.01.2016 г.).
Вакцина препаратлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланишга рухсат берилиши олдидан ҳар бир вакцина қўлланилиш олди қуйидаги мажмуавий текширувлардан ўтказилади:
Лаборатория тестлари ва компьютер моделлари
Иммунлик жавобини аниқлаш учун ҳайвонларда текширув
Жиддий ноъжўя таъсирларининг йўқлигини текшириш
Ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган вакцина дозасини оптималлигини, токсиклигини ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида, одамларда клиник тадқиқот ўтказилади.
Кейин вакциналарни диққат билан кузатиш: вакциналарни кейинги ҳар бир сериялари иммуноген активлиги, фармакологик тозалиги ва хавфсизлиги қайта текширилади ҳамда тестдан ўтказилади. Ҳар бир партияга қўшимча кузатув олиб бориш учун идентифакация коли берилади.
Ўзбекистон Республикаси профилактик эмлаш миллий календарига бўйича эмлаш бепул – давлат бюджет маблағлари ҳисобидан
У ёки бу вакцинани календарга киритиш Эмлаш бўйича Миллий техник консультатив экепертлар гуруҳи қарори асосида амалга оширилади.
ЭБМТКЭГ – бу умумий соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳаси экспертлар гуруҳи бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўлланиладиган вакцина тўғрисида мустақил ва далиларга асосланган тавсиялар беради. ЭБМТКЭГ аъзолари педиатрлар ва умумий амалиёт врачлари ҳисобланади.
Бу гуруҳ қўлланиладиган вакциналарга тавсия ишлаб чиқиш учун клиник ва бошқа текширувларга таянган ҳолда вакцина тўғрисидаги барча маълумотларни чуқур таҳлил қилади.
ЭБМТКЭГ тавсия ишлаб чиқиш учун қуйидаги саволларни кўриб чиқади: