Агар бола соғлом бўлса, уни эмлашга тайёрлаш шарт эмас. Асосий тайёргарлик – бу шифокорга кўрсатиш.
Эмлаш масаласини ҳал қилиш, айнан қайси вакцина билан эмлаш ўтказилшиини аниқлаш, эмлаш жараёнига тайёрлаш ва эмлашдан кейинги кузатув учун шифокорга мурожаат қилиш керак.
Эмлаш мумкин?
Эмлашга кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни шифокор аниқлайди.
Эмлашдан олдин шифокор аввалги касалликлари, шу жумладан сурункали, аввалги эмлаш препаратларига реакциялари ёки асоратлари, дори воситаларига ва озиқ-овқатларга аллергик реакциялари;
Бола организмининг ўзига хос хусусиятлари (чала туғилиши, туғилишда олган жароҳатлар, талваса), юқумли касаллмиклар билан оғриган беморлар билан мулоқотда бўлган – бўлмагалигини, шу билан бирга аввалги эмлашга қанча вақт ўтганлигини аниқлаш мақсадида чуқур сўров ўтказади.
Эслаб қолинг, тана ҳароратининг кўтарилиши билан кечадиган ўткир юқумли касалликлар (шамоллаш, ангина, бронхит, грипп, зотилжам ва б.) касалликлар билан оғриганда эмлаш, қоидага муофиқ соғайгунга қадар қолдирилади.
Фарзандингизда тасдиқланган аллергик реакцияси борми?
Агар болада аллергик реакцияси бўлса, шифокор билан аввалдан зарур қўшимча чоралар тўғрисида маслаҳатлашиш лозим.
Эслаб қолинг, эмлашга бир неча кун қолганда ёки эмлашдан кейин биринчи кунлари болага янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини бериш мумкин эмас. Агар бола кўкрак билан боқиладиган ёшда бўлса, ўзингизни овқат рационингизга ҳам янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини киритмаганингиз мақул.
Шифокорнинг қўшимча таҳлилари ва рухсатномаси
Даволовчи шифокор эмлаш олдидан қўшимча таҳлилар ёки бошқа мутахассислар кўриги зарурлигини аниқлайди.
Масалан, агар педиатрга боланинг асаб тизимидаги ўзгаришлар моҳияти ноаниқ бўлса, у болани асаб касалликлар шифокори (неврапотолог) кўригига юбориши, ундан кейин вакцинанинг тури ёки эмлаш ўтказиш ёки ўтказмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин.
Эмлаш куни
Сиз шифокорингиздан вакцина ҳақида, эмлашнинг мақсади ва кутилиши мумкин бўлган реакциялар ҳақида маълумот олишингиз ва натижада эмлаш олишдан воз кечишингиз мумкин. Шифокорга савол беришдан уялманг. Мисол учун бола қандай вакцина билан эмланади, қандай ноъжўя тасирлари кутилиши мумкин ва қандай ҳолларда тиббий ёрдамга мурожаат қилиши керак.
Болаларни инъекция ва шифокорлар билан қурқитиш ярамайди. Бу болага ҳаёти давомида салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Агар бола катта бўлса, шифокор нима қилишини, асосан нима учунлигини тушунтиринг. Инъекция вақтида болани кутилмаган ҳаракатини олдини олиш мақсадида қўлда тутиб туриш мумкин. Эмлаш ўтказаётган тиббий ходим ўзи болани тутиб туриши мумкин эмас. Эмлашдан кейин шошилиб кетиб қолиш мумкин эмас, одатда шифокор ёки ҳамшира ота-оналарга эмлаш хонасидан узоқ бўлмаган жойда 30 дақиқа ўтириб туришларини тавсия этади. Бу болани тинчлантиришга ва вакцинага нисбатан реакцияси бўлган ҳолларда унга ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Шифокор билан болага қанча дозада иссиқ туширувчи воситалар бериш мумкинлигини ва қандай белгилар пайдо бўлганда, шифокорга телефон қилиш кераклигини келишиб олиш зарур.
Эмлашдан бир кун кейин
Шифокордан эмлашдан сўнг болани қандай чўмилтириш тўғрисида аиқлик киритинг.
Шифокор эмлашдан кейин биринчи куни боланинг тана ҳароратини кузатиб боришни тавсия қилиши мумкин. Шифокор билан талаб қилингинда болага қанча дозада иссиқ туширувчи дори-воситалар бериш мумкинлигини маслаҳатлашинг.
Агар эмлашдан кейин болани кўриниши ва ўзини тутиши Сизни ташвишга солса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Эмлашдан кейин нима қилиш керак?
Эмлаш олгандан кейин поликлиникада узоқ вақт бўлиш тавсия этилмайди, чунки турли хил юқумли касалликларни юқтириб олиш хавфи ошади. Одатда шифокор эмлашдан кейинги реакциялар пайдо бўлса, ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадида 30 дақиқа кутиб туришни таклиф қилади, бу вақитда даволаш ¬ профилактика муассасаси ичида эмас, балки атрофида кутиб туриш мақсадга муофиқ.
Болани қалин кийинтирманг, поликлиникага келган вақтида терламаган бўлиши керак, агар терлаган бўлса, барча иссиқ кийимларини ечиб, болани терини қотишини кутинг.
Болага соклар бериш мумкин эмас, чунки бу эмлашдан кейин организимни қарши курашишини кучайтириб, вакцинага кўникишини узоқлаштиради. Агар бола кучли терлаган бўлса, болани танасини илиқ сувга ботирилган сочиқ билан, кейин қуруқ сочиқ билан артиб, танада намлик қолмаслигини кутиш керак. Тана ҳарорати одатдагидек бўлса, болани ҳар дойимдагидек чўмилтиришингиз мумкин.
Эмлаш олгандан кейин (одатда 3 кун) кўп одамлар йиғиладиган жойларга бориш, кўпчилик билан бирга бўлиш тавсия этилмайди. Болани меҳмонга олиб борманг, уйга бувиси ва буваси ёки ўртоқларингизни таклиф қилманг. Болалар боғчасига 2 кунгача олиб бориш тасия этилмайди, агар бола ўзини яхши ҳис қилса қурқмасдан олиб бориш мумкин. Бола эмлаш олгандан кейин аниқ юқумли касалликлар белгилари йўтал, акса уриш, ич кетиши ва б. белгилар бўлган одамлар билан мулоқотда бўлишини олдини олиш керак. Шу билан бирга, боланинг касалланиш эҳтимоли жуда юқори.
Эмлашдан кейин нима қилиш керак?
Эмлаш ўтказилгандан кейин болага поликлиниканинг ўзида сув беринг. Умуман бола эмлаш олгандан кейин кўпроқ суюқлик ичириш тавсия этилади. Бунинг учун газланмаган сув, кам кучли чой, мойчечак дамламаси ва б.қ. тавсия этилади.
Болани тинчлантириш учун, кўпроқ суюқлик беринг, кўпроқ вақт ажратиб, уни ўйнатинг, ҳаракатларини мақулланг, яхши гапринг ва меҳрибон бўлинг. Эмлашдан кейин болани албатта қорнини тўйдириш керак, нафақат вақти бўйича, балки талабига қараб сўраган вақтда.
Агар, болада эмлашдан кейин ҳарорат кўтарилса, унга иссиқ туширувчи дорилар беринг. Тана ҳарорати юқори бўлса, болага ҳаво ҳарорати 200Сдан юқори бўлмаган хона шароитини яратинг. Эмлашдан кейин бола инжиқлик қилмаса, уйга кетишни сўрамаса, тоза ҳавода бемолол сайр қилилдиринг.