ВГВ – бу вирусли юқумли касаллик бўлиб, жигарни зарарлаши билан ўткир ва сурункали шаклда кечади.
Вирусли гепатит В касал одамнинг қони ёки бошқа биологик суюқликлари билан мулоқатда бўлиши орқали юқади.
Ҳар йили дунёда 600 000 дан ортиқ одам ВГВ асоратидан вафот этади.
ВГВ соғлиқни сақлаш ходимлари учун касб хавф омили ҳисобланади.
ВГВни ҳозирги кунда мавжуд бўлган хавфсиз ва самарали эмлаш билан олдини олиш мумкин.
Вирусли гепатитнинг В тури вируси келтириб чиқарадиган касаллик дунёда кенг тарқалган.
Ўзбекистон ўрта даражада эндемик бўлган мамлакатлар қаторига киради. Аҳоли ўртасида ВГВ маркери (HBsAg) Австралия антегинини ташувчанлик 2-7 %ни ташкил қилади. Инфекция манбаи ўткир ва сурункали ВГВ касаллигининг белгили ва белгисиз шакллари билан касалланган беморлар ҳисобланади. Вирус одамларга тери қоплами ва шиллиқ қаватларнинг бутунлиги бузилганда бемор одамнинг қони ва бошқа биологик суюқликлари тушиши натижасида юқади.
Зараланиш табиий (жинсий, вертикал, маиший) ва сунъий йўл билан юқади. Онадан ҳомлага ёки туғриқ вақтида болага юқиши вертикал юқиш дейилади. Маиший йўл билан оилада яқин атрофдагиларга ва умумлашган жамоаларда юқади. Умумий устаралар, лезвиялар, сочиқлар, тиш ювиш шёткалари, маникюр, ҳаммом ва бошқа умумий буюмларидан фойдаланиш хавф туғдиради. Тери ёки шиллиқ қаватларнини кичик жароҳатларга касаллик вирусини сақловчи биологик суюқликлар (қон, сперма, сўлак) кам миқдорда тегиши ҳам жуда хавфли ҳисобланади. Тиббиёт муассасаларида ёки наркотик моддалар қабул қилувчилар томонидан шприц ва игналарни қайта ишлатилишида ҳам вирус юқиши юзага келиши мумкин. Бундан ташқари тиббий, жарроҳлик ёки стоматологик муолажалар ўтказишда, танага турли хил расмлар (татуировка) тушириш, ишлатилган лезвийлардан ва шунга ўхшаша буюмлардан фойдаланиш жараёнида ҳам юқиш мумкин.
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, дўнё бўйича 2 млрд.дан ортиқ шахс бу касалликни ўзига юқтириб олган. ВГВ касаллигигнинг бундай тарқалганлиги жуда катта хавф туғдиради. ВГВнинг контагеозлиги ОИВ касаллигига нисбатан 50-100 марта юқоридир.
Тиббий ва бошқа соҳадаги ВГВ касаллиги қўзғатувчиси билан мулоқотда бўладиган касб эгаларига касбий вазифаларини бажариш давомида касалликни юқтириб олиш хавфи юқори бўлади.
ВГВ касаллигини клиник белгилари бўйича бошқа гепатит касаллиги вирусларидан қиёслаш қийин, шунинг учун ташхис лаборатория текшируви асосида қўйилади. Лаборатория ташхисоти гепатит В антигени HBsAgни аниқлашга йўналтирилган.
Касаллик белгилари касаллик юққандан ўртача 75 кундан кейин (30 кундан 180 кунгача) пайдо бўлади.
Касалликнинг сариқликдан олдинги даврда (1-2 ҳафта давом этади) умумий ҳолсизлик, интокскация, иштаҳанинг йўқолиши ва бўғумларда оғриқ каби белгилар пайдо бўлади. Кейин сариқлик даври бошланади (3-4 ҳафта) ҳаддан ташқари чарчоқ, кунгил айнаши, қайт қилиш, ўзини оғир ҳис қилиш ва қорин соҳасида оғриқ белгилари билан бирга сариқлиқ (тери қопламаси ва кўз склерасида сариқлик, сийдикни тўқ ранга кириши) пайдо бўлади.
Ўткир ВГВ касаллиги секинлик билан тузалиб бориши (бир неча ойда жигар фаолияти тикланади, аммо касаллик қолдиқ асоратлари бир умр сақланиб қолиши мумкин) ёки сурункали шаклга ўтади.
Перинатал юқишда ВГВ ўткир шакли 1 %ни ташкил қилади, 10 % болалик даврида (1ёшдан - 5 ёшгача) юқтирган, 30% ҳолатда кейинроқ (5 ёшдан катта) юқтиради. 90% дан ортиқ ҳолларда катта соғлом одамлар юқтириб олади. ВГВ касаллик олти ойда тўлиқ тузалиб кетади.
ВГВ вирусини юқтириб олиш натижасида белгиларсиз кечадиган гепатит В касаллиги, вирусли ўткир гепатитнинг В тури, сурункали гепатит, жигар церрози ва гепатоциллар рак касалликлари келиб чиқади.
Сурункали ВГВ касаллигини келиб чиқиши беморни касалликни юқтириб олган ёшига боғлиқ бўлади. Касалликни 6 ёшгача юқтириб олган болаларда ВГВ касаллигининг сурункали шаклини ривожланиши эҳтимоли кўпроқ бўлади:
Касалликни 1 ёшгача юқтириб олган болаларнинг 80-90% да сурункали ВГВ ривожланади;
Касалликни 6 ёшгача юқтириб олган болаларнинг 30-50% да сурункали ВГВ ривожланади;
Дунёда бир йилда 600 000 одам ўткир ёки сурункали гепатит В касаллиги оқибатида вафот этади. Яшин тезлигида кечадиган ўткир гепатит В касаллигида ўлим тахминан 70 %ни ташкил этади.
Дунёда 360 миллион шахсда сурункали касаллиги бўлиб, уларнинг 15-25 % да ўлимга олиб келувчи церроз ва жигар раки касалликлари ривожланиш хавфи мавжуд.
Ўткир ВГВ касаллигини махсус даволаш усули ишлаб чиқилмаган. Парвариш касаллик белгиларини енгиллаштириш каби клиник даволаш билан бирга тўғри овқатланишни ташкил қилиш ҳамда қусиш ва деария туфайли йўқотилган суюқликни тўлдириш.
Баъзи ҳолларда ВГВнинг сурункали шакли билан оғриган беморларни интерферон ва вирусга қарши препаратлар билан биргаликда дори-восталари билан даволаш мумкин. Даволаш церроз ривожланишини кечиктириши ва узоқ муддат давомида ҳаёт фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради.
Санитария-эпидемиологик профилактик мажмуавий чоралар билан бир қаторда, касалликни юқишни олдини олишни энг самарали усули ВГВ касаллигига қарши эмлашдир.
ЖССТ кўкрак ёшдаги барча болаларни, туғилишдан сўнг имкон қадар тезроқ, 24 соат ичида ВГВ га қарши эмлашни тавсия этади.
Ўзбекистонда ВГВга қарши эмлаш 1998 йил эпидемияга қарши кураш чора-тадбирлари тизимига киритилган, шунинг учун ВГВ касаллиги ўнлаб баробарга камайди. Узбекистон Республикаси миллий эмлаш календарида ВГВ вакцинаси туғилгандан кейин 1 кунида бошланиб яна уч марта (пентавалент вакцинаси таркибида 2, 3 ва 4 ойлигида) эмланиб якунланади. Эмлашни тўлиқ курсини олган кўкрак ёшдаги ва ундан катта ёшдаги болаларнинг 95 %да ҳимояловчи антитела пайдо бўлади. Эмлашни тўлиқ курсини олганларда камида 20 йил давомида ҳатто умрининг охиригача иммунетит сақланиб қолиши мумкин.
Болалигида ва 18 ёшгача ўсмир даврида ВГВга қарши эмланмаган Ўзбекистонда яшовчи барча шахсларга ВГВга қарши эмлаш олиш тавсия этилиди.
ВГВ вакцинаси чақалоқларнинг ёнбош мушак соҳасига катта ёшдаги болаларда ва катталарда елка соҳасининг тепа учлигига (дельтасимон мушак соҳасига) юборилади.
Вакцина юқори даражадаги хавфсизлиги ва самарадорлиги билан ажралиб туради. Дунё бўйича 1982 йилдан буён ВГВ вакцинасининг 1 миллиярддан ортиқ дозаси қўлланилган. ВГВ касаллигига қарши вакцина қўлланила бошлагач одатда болалар ўртасида 8 %дан 15 %гача сурункали ВГВ касаллиги бор давлатларда бу кўрсаткич 1%гача камайган. Эмлашни тўлиқ курсини олган одамларнинг 95%да ҳимоя антителалар пайдо бўлиб камаида 20 йил давомида сақланиб қолади.
ВГВ вакцинаси фақат вакцина компонентларига аллергияси бўлган шахсларга тайинланмайди.
Бачадон бўйни саратони касаллигини олдини олиш, уни эрта аниқлаш ва даволашга бағишланган илмий-амалий анжуман
2018 йил 20 август куни Тошкент шаҳрида “Бачадон бўйни саратонисиз келажак” шиори остида бачадон бўйни касаллигини олдини олиш, уни эрта аниқлаш ва даволашга бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Молдовада ВПЧ га қарши эмлаш амалиётини амалга ошириш тажрибаси бўйича Ўзбекистон Республикаси делегациясининг амалий ташрифи
«Булар бизнинг оналаримиз, опа-сингилларимиз ва қизларимиз, ва уларни биз бугунги кунда ВПЧ вакцинаси ва скрининг дастури туфайли бачадон бўйни саратонидан ҳимоя қила оламиз», - дея такрорлашди Молдова вакиллари.
Ҳар йили Европа ЖССТ минтақасида юқумли касалликларни олдини олиш ва ҳаёт бардавомлигини сақлаб қолишнинг муҳим қуроли сифатида вакцинацияни олға суришга қаратилган Европа эмлаш ҳафталиги (ЕЭҲ) ўтказилади.
Яқиндагина Европа иммунизация ҳафталиги доирасида жуда ўзгача ва қизиқарли учрашув бўлиб ўтди
Яқиндагина Европа эмлаш ҳафталиги доирасида жуда ўзгача ва қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Иммунизация соҳасида барча саволларга шахсан жавоб бериш учун ЖССТ ва Ўзбекистон Республикаси экспертлари Ўзбекистоннинг таниқли блогерларлари билан учрашишди.