(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

Асосий ҳолатлар

Одам папиллома вируси ҳақида тушунчалар

  • ОПВ бу тананинг тери ва шиллиқ қаватларини (мисол учун оғиз бушлиғи ва бачадон бўйни) зарарловчи вируслар гурухи. Инфекциянинг кўп турлари хавфсиз, лекин ОПВнинг кўп тарқалган турлари ўткиручли кандилома, бачадон бўйни раки касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
  • Ривожланаётган давлатларда бачадон бўйни раки аёллар ўлимининг бирламчи сабабларидан бири.
  • Бачадон бўйни ракининг барча ҳолатларини амалда жинсий йўл билан юқадиган ОПВ келтириб чиқаради. ОПВнинг икки тури (16 ва 18) бачадон бўйни раки ҳолатларини 70%ни келтириб чиқаради.
  • Бачадон бўйни раки ОПВ билан бирламчи зарарланишдан кўп йиллар ўтиб ривожланади одатда касаллик белгилари касалликнинг охирги босқичларигача пайдо бўлмайди ва уни даволаш қийин кечади.
  • Бачадон бўйни раки профилактикаси қуйидагилардан иборат: ОПВга қарши эмлаш, презервативдан фойдаланиш, чекишга қарши кураш ва ҳаётнинг сўнги этапларида бачадон бўйни скриннгини олиб бориш.
  • Бачадон бўйни раки касаллигига олиб келувчи ўзгаришларни аниқлаш мақсадида, 30 – 49 ёшли аёлларда ҳеч бўлмаса бир марта бачадон бўйнии скрининги ўтказлиши керак. Скрининг эмланган аёлларда ҳам ўтказилиши керак, чунки ОПВга қарши вакцина бачадон бўйни раки келтириб чиқарадиган барча турдаги ОПВлардан сақламайди.
  • Ҳозирги вақтда ОПВ вакцинасининг икки тури мавжуд булар,   биовалентли ва тўртвалентли.
  • ОПВ қандай тарқалади.

ОПВ тўғридан-тўғри тананинг зарарланган соҳасига яқин мулоқт (контакт) да бўлиш орқали тарқалади. ОПВнинг 30 яқин (200дан ортиқ турлари мавжуд) турлари жинсий йўл билан юқади. Тананинг зарарланган соҳаси билан яқин мулоқатдда бўлиш яъни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий органларга тегиш натижасида касаллик юқади. Жинсий актив бўлган шахсларнинг барчаси маълум вақтда, кўпинча жинсий ҳаётининг бошланғич даврида улар билан зарарланади.

Камдан кам ҳолатларда вирус онадан болага юқиши мумкин. Бундай юқиш жуда кам бўлсада, лекин жиддий қайталовчи респираторли папилламатоз деб номланувчи касалликни келтириб чиқариши мумкин.

ОПВ ирсий касаллик эмас, ОПВнинг юқиш хавфи генга ёки оилавий келиб чиқишига боғлиқ эмас.

Янгиликлар