Асосий ҳолатлар
Грипп ҳақида асосий тушунчалар
- Грипп вирусининг А ва В турлари чақирувчи мавсумий грипп, куз-қиш мавсумларида эпидемия тарзда кечиб, аҳоли ўртасида 5фоиз дан 10фоиз гача катта ёшдагиларда ва 20 фоиздан 30 фоизгача болаларда касалликка келтириб чиқаради.
- Грипп касаллиги ва асоратларига хавфли гуруҳ 6 ёшдан 59 ойлликгача бўлган болалар ва 65 ёшдан катта кексалар ҳамда ҳомладор аёллардир. Кекса ёшдагилар гриппдан кейинги ўлим кўрсаткичи бўйича хавфли гуруҳдир.
- Гриппнинг ўлим билан тугайдиган асосий асорати бактерияли зотилжам ҳисобланади.
- Грипп касаллигига қарши ҳар йили мавсумдан олдин, асосан хавфли гуруҳ учун эмлаш тавсия этилади.
Янгиликлар
Эмлашга қарши ҳаракат кенгайишда давом этмоқда,
Ҳар йили Европа ЖССТ минтақасида юқумли касалликларни олдини олиш ва ҳаёт бардавомлигини сақлаб қолишнинг муҳим қуроли сифатида вакцинацияни олға суришга қаратилган Европа эмлаш ҳафталиги (ЕЭҲ) ўтказилади.
Яқиндагина Европа эмлаш ҳафталиги доирасида жуда ўзгача ва қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Иммунизация соҳасида барча саволларга шахсан жавоб бериш учун ЖССТ ва Ўзбекистон Республикаси экспертлари Ўзбекистоннинг таниқли блогерларлари билан учрашишди.