(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

Эмлаш орқали олдини олиш мумкин бўлган

Эмлаш юқумли ва ҳатто ўлим билан тугайдиган касалликлар тарқалишининг олдини олади. Одам организми кўтара олмайдиган кўпгина хавфли касалликлар мавжуд. Ҳатто оддий гриппдан ҳар йили дунё бўйича минглаб одамлар ҳаётини олиб кетаётган бир пайтда, ўлат, полиомиелит, дифтерия ва қизамиқ каби хавфли касалликлар ҳақида нималар дейиш мумкин?

Ўлат – бу оммавий эмлаш йўли билан тўлиқ йўқ қилинган ягона касаллик бўлиб, унга қарши бугунги кунда эмлаш шарт эмас. Бошқа қолган барча касалликлар дунёнинг қайсидир чеккасида ҳали тирик ҳолда сақланмоқда. Агар, аҳоли ўртасида эмлаш тўхтатилса, касалликлар эпидемик тусга яна қайтади.

Масалан, полиомиелитнинг ўлим кўрсаткичи 20% ташкил қилади, лекин қолган 80% касалланганлар асоратларсиз тўлиқ соғайиб кетади дегани эмас. Касаллик бир умр из қолдириб, одам ногирон бўлиб қолади.

Шуни ёдда сақлаш керак-ки, оғир юқумли касалликлар бўйича етарлича барқарорлик ва эпидемиянинг йўқлигига аҳолини оммавий эмлаш орқали эришилди. Эмланганларда қўзғатувчиларга қарши иммунитет ҳосил бўлиб, эмланмаганлар кўпайиши билан микроорганизмлар ўз ҳаёт фаолиятини қаршиликларсиз бошлайди ва эпидемиялар келтириб чиқаради. Эмлашнинг гипотетик зарари дифтерия, сил, полиомиелит ва бошқа юқумли касалликлар келтириб чиқарадиган хавфдан юзлаб марта кичикни ташкил саналади. Эмлаш нафақат болаларни, балки турли ёшдаги аҳолини ҳам ҳимоя қилиш хусусиятига эга.

Давлат томондан кафолатланган Ўзбекистон Республикаси профилактик миллий эмлаш дастури 12 та юқумли касалликка қарши бепул эмлашни ўз ичига олади.

Ушбу сайтда эмлаш дастурига ҳали киритилмаган эмлаш орқали олдини олиш мумкин бўлган касалликлар тўғрисида маълумотларни тақдим этади. Эмлаш билан олдини олиш мумкин бўлган касалликлар тўғрисидаги билимлар тўғри қарор қабул қилиш учун асос бўлади.