×

Ҳурматли фойдаланувчилар! Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Ушбу функциядан фойдаланиш учун овозли режимга ўтиш зарур, кейин керакли матнни белгилаб, ҳосил бўлганбелгини босиш лозим.
* Сайтдаги овоз жўрлиги функцияси Windows Vista ва ундан олдинги версиядаги операцион тизимларда ишламайди.

(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

Касалликларни йўқ қилиш бўйича мақсадлар

Аосий мақсад

Ўзбекистон Республикаси миллий эмлаш дастури махсус профилактик воситалар билан бошқарилувчи юқумли касалликлар билан касалланишларни бартараф этиш ва ўлим кўрсаткичини камайтиришга йўналтирилган.

Бунинг учун қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш керак:

полиомиелитдан ҳоли ҳудуд мақомини сақлаш;

  • дифтерия касаллиги ҳолатларини рўйхатга олинишига йўл қўймаслик;

  • 2018-2022 йилларда қизамиқ ва қизилча касалликларини бартараф этишга эришиш;

  • гепатит В касаллиги билан касалланишни камайтириш ва бу касалликдан ўлим ҳолатларини олдини олиш;

  • ХИБ (haemophilus influensae b тури) ва ротавирус инфекцияларидан касалланишни камайтириш ва ўлим ҳолатларини олдини олиш;

  • туберкулёз касаллигини умумлашган шаклини ривожланишини олдини олиш;

  • пневмококк инфекцияларидан касалланишни камайтириш ва ўлим ҳолатларини олдини олиш;

  • одам паппилома вируси инфекцияларини олдини олиш.

Профилактик эмлаш календари бўйича белгиланган мақсад ва вазифаларни бажариш туберкулёз, полиомиелит, вирусли гепатит В, дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, қизамиқ, қизилча, тепки касалликларига, ХИБ, ротовирус, пневмококк, одам паппилома вируси инфекцияларига қарши эмлаш билан болалар ва ўсмирларни 95 фоиздан кам бўлмаган ҳолатда қамраб олишни кўзда тутади

Юқумли касалликларга қарши эмлаш – бола саломатлиги юзасидан давлатни тўла қамровли ғамхўрлигининг бир қисми ҳисобланади, шунинг учун, бу жараён осон, мажбурий ва бепул бўлиши керак.


Ўз.Р Соғлиқни сақлаш вазирлиги https://minzdrav.uz веб сайти.