-
Вакциналар ноъжўя таъсирлар келтириб чиқариш мумкинми?
Ҳа, камдан-кам ҳолларда. Фақат юқори даражада хавсизлиги ва самарадорлиги тўғрисида асосли далиллар бўлган вакцина мамлакат миқиёсида қўллашга рухсат этилда.
Ҳар қандай дори препаратларини, шу жумладан вакциналарни қўллаганда ноъжўя таъсирлари келиб чиқиши хавфи мавжуд. Одатда улар кучсиз, ўтиб кетади, лекин оғир реакциялар ҳам келиб чиқиши мумкин.
Оддий маҳаллий реакцияларни мавжудлиги (вакцина юборилган жойда шиш, қизариш ва оғриқ), шу билан бирга боланинг инжиқланиши, иштаҳасини йўқолиши ва бетоқат бўлиши – бу оддий ҳол бўлиб, эмлашда кутиладиган ноъжўя таъсирлардир.
Эмлашдан кейинги ноъжўя таъсирлар (ЭКНТ) – Бу эмлашдн кейин келиб чиққан, эмлаш билан боғлиқлиги исботи талаб қилинмайдиган ҳар қандай соғлиқни бузилишидир. Қандайдир ноъжўя ва кутилмаган оғриқ, лаборатория текширув натижаларида меъёрдан ўзгаришлар, касаллик белгилари ва касалликлар кўринишида намоён бўлиши мумкин. Барча ҳолларда ҳам айнан эмлаш олган вақти билан боғлиқ бўлмасдан балки кейинчалик лекин эмлашга боғлиқ бўлишидир.
Эмлаш одатда эрта ёшларда ўтказилиб, болалар турли юқумли ва бошқа касалликларга тарқалган вақтларга тўғри келиши, шу жумладан айрим туғма фонли ёки неврологик ҳолатларда ўтказилади. Шунинг учун кўпгина тасодифий ҳолатлар нотўғри равишда эмлашга боғланиши мумкин.
-
Вакцина препаратларига боғлиқ реакциялар
Ушбу вакцина препаратига хос бўлган бир ёки бир нечта хусусиятлари билан боғлиқ келиб чиққан ёки келтириб чиқарган ЭКНТ ҳолатлари
Мисол: АКДС ёки пентовалент вакцинаси билан 2,3 ва кейинги эмлашлардан кейин кузатиладиган оёқлар ва қўллардаги шишлар
Вакцина сифатига боғлиқ бўлган реакциялар
Вакцинада бир ёки бир нечта сифат камчиликлари бўлиши, шу жумладан етказиб беришда қурлмаларнинг бузилиши натижасида келиб чиққан ёки келтириб чиқарган ЭКНТ ҳолатлари
Эмлаш ўтказишда хато қилиш туфайли келиб чиққан реакциялар
Табиий равишда олдини олиш мумкин бўлган, вакцина билан нотўғри муомула қилиш, нотўғри тайинланиши ва юборилиши натижасида келиб чиққан ЭКНТ ҳолатлари.
Эмлашдан қурқиш натижасида келиб чиққан реакциялар
Эмлаш сабабли қурқиш оқибатида келиб чиққан ЭКНТ ҳолатлари
Барча ЭКНТ ҳолатлари анъанавий равишда енгил, ўрта ва оғир ҳолатларга бўлинади. Эмлашдан кейинги реакцияларнинг жиддийлари ҳам ва жиддий бўлмаганлари ҳам оғир ўтиши мумкин.
Жиддий асоратлар келтириб чиқарган ҳар бир оғир ҳолатлар рўйхатга олини, экспертлар томонидан баҳоланади.
- Асосий
- Тиббиёт ходимлари учун
- Эмлашдан кейинги ноъжўя таъсирлар