-
Болаларини эмланишига қарши ота-оналар билан ишлаш бу осон иш эмас, эмлаш болани ҳаёти давомида соғлиғини сақлашда муҳим ўрин тутишини далиллар асосида ўзига ишонч билан тушунтиришда шифокордан ўзига хос ёндошув ҳамда сабир талаб этади. Ота-оналар ўзлари тушинган ҳолда болаларни бошқарилувчи инфекциялар билан касалланиши ва оқибатда ўлим хавфи келиб чиқишига сабабчи бўлганлари билан туқнаш келган кўпгина шифокорлар қайғу ва тахликага тушади.
Бундан ташқари, эмланмаган болалар шифокор қабулига келган бошқа беморларга (болаларга) ва умуман жамиятга хавф туғдиради.
Эмлашга қарши чиқишнинг сабаблари кўп, интернет тармоғида ижтимоий сайтлар орқали ёлғон маълумотлар тез тарқаши шулар жумласидандир, шу билан бирга тиббиёт ходимларига ишончсизлик яна бир сабабларидан ҳисобланади. Бундай ота-оналарни ишонтириш қийин масала, айниқса тиббийт муассаларида беморларни белгиланган қисқа қабул қилиш вақти давомида.
Бироқ, бундай ота-оналарни ишонтиришни “сеҳрли” ва унверсал усули бўлмаса-да, шифокорга ёрдам бериши мумкин бўлган кўплаб стратегиялар мавжуд бўлиб, улар норози ота-оналар билан мулоқотда ишонтириш мувофақиятини ошириш мумкин.
Болаларни эмлаш зарарияти тўғрисида ота-оналар билан суҳбат зарурият ҳисобланиб, уларни вакцинага нисбатан мунасабатига қараб ҳар томонлама ёндошиш лозим.
-
- ота-оналар полиомиелит ва қизамиқ каби касалликлар тўлиқ йўқотилган ёки оғир касаллик эмас деб уйлашади;
- вакциналар аутизм ёки бошқа оғир асоратлар келтириб чиқади;
- болалар бир вақтни ўзида “жуда кўп” эмлаш олади;
- вакциналар таркибидаги консервантлар соғлом болалар учун хавфли;
- шифокорлар, вакцина ишлаб чиқарувчилар ва давлат болаларни эмлаш орқали пул ишлаб олишга “ўзаро келишиб олишган”;
- иммунопрофилактика масаласида тиббиёт ходимлари фикридан кўра, оила аъзолари ва дўстлар фикирлари ишонлироқ ҳисобланади.
Ўқиш ва ўрганиш билан юқорида кўрсатилган мифларга тасдиқланган муносабатларни йиғиш – уларни йўқотиш учун асосий ва биринчи қадам бўлади.
-
Текширувлар шуни кўрсатдики, ота-оналарни болаларини эмлашга рози бўлиши, шифокор/тиббий ҳамшира эмлаш заруриятини қанчалик кенг ва ишончли тушинтириб бера олганлиги ва ота-оналардаги ишончсизлик ва хавфсирашга қанчалик барҳам бера олганлигига боғлиқ. Бироқ, ўз беморлари билан самарали мулоқот қилиш учун аввалам бор уларни эшитишни ўрганиш керак.
Биз кўпинча беморларни охиригача эшитмасдан, гапини бўлиб ёки мавзудан мавзуга сакраб, асабий таклифлар берамиз.
Сиз қандай гапираётганингиз – эшитаётганингиз каби муҳимдир
Буйруқ ва жанжалли оҳанг билан гапириб, шунингдек ота-оналарни муҳокама этиш мақсадга мувофиқ эмас. Ота-оналар учун шифокорлар томонидан
иммунопрофилактика масалари бўйича илмий асосланган малакали психолагик муносабат берилиши муҳим аҳамиятга эга.
Шифокор шуни ёдда тутиш керакки, ота-она боласининг қийналмасилинини уйлаб, ўзлари билмаган ҳолда соғлигига зиён етказишади. Шифокор буни нафақат эсдан чиқармаслиги, балки унга “Тўғри, сизнинг ҳолатингиз менга ҳам маълум, сизнинг ўрнингизда мен ҳам худди шундай ҳолатга тушар эдим” деган фикирни тушунтира билиши керак.
Биз айрим вақитда ота-оналарнинг нуқтаи назари тўлиқ асосли эканлигини эсимиздан чиқарамиз. Биз ота-оналарнинг ҳис-туйғуларини эсдан чиқариб, уларни ўринга ўзимизни қўймаймиз. Бизга улар ўзларини масъулиятсиз тутаяпти ва хатога йўл қўйишаяпти деб уйлаш осонроқ, ҳатто бундай ҳолатларда ота-оналарга ақилдан озганлардек муносабатда бўлган тиббёт ходимлари ҳам йўқ эмас. Бундай ҳолатлар ота-она ва шифокор ўртасида тусиқлар яратади. Муаммони ечими, шифокор ота-оналарга у ҳам улар томонда эканлигини, у ҳам болани аҳволини яхшиланишини улардан кам кутмаётганлигини тушунтира билиши керак.
Шифокор бундан ташқари, беморга тушиниш қийин бўлган мураккаб тиббий терминлардан имкон қадар фойдаланмаслиги керак. Шу билан бирга, суҳбатни мумкин қадар оддий ва юмшоқ тарзда олиб бориши керак.
-
Болаларини эмланишига қарши ота-оналарнинг энг тарқалган гуруҳи – бу шубҳаланувчи ота-оналардир. Улар эмлашнинг оғир асоратлари тўғрисида эшитишган ва вакциналарни битта шприцда аралиштириш мумкинлиги ёки бир нечта эмлашни бир кунда олиш мумкинлиги ҳамда барча вакциналар боласига тайингалиги бўйича шубҳалар бўлади.
Бундай ота-оналар билан шифокор суҳбатлашганда ташаббусни ўз қўлига олиб, айнан уларни шубҳага солган ва улар қурқан масалаларни тўлиқ аниқлаштириш лозим. Айрим ҳолларда вакциналарнинг хавсизлигини тасдиқловчи кўплаб тиббий тадқиқотлар далиллари жуда ишонарлидир.
Яна бошқа бир гуруҳ ота-оналарга вакцини олдини оладиган касалликлар тўғрисидаги ёки вакцина аутизм ва бошқа ёмон асоратлар келтириб чиқармаслиги ҳамда зарарли компонентлар сақламаслиги тўғрисидаги аниқ маълумотлар зарур.
-
Тиббиёт ходимига ўзи ҳақида ва ўзининг оиласи ҳақида, умуман шахсий намунавий ҳимоялар – тиббиётга жуда ҳам хуш келмайди. Бироқ, бундай суҳбатлар вакциналар тўғрисида борганда жуда кучли далил бўлиши мумкин. Айрим вақитда айнан шифокорнинг фарзанди ҳам шу вакцина билан эмланганлиги бемор учун ҳеч қандай илмий далили талаб қилмайди. Ота-оналарга эмлашни замонавий эмлаш календари бўйича олиб борилиши муҳимлигини тушинтиришга ҳаракат қилинг.
Шифокор учун ҳар қандай ёлғон маълумотларга қарши тура олиши муҳимдир, у ёлғонни ҳақиқатдан ажрата олиши, нафақат тиббий иммунопрофилактиканинг охирги маълумотларидан хабардор бўлиши, балки уларни ҳар хил йўллар билан ота-оналарга етказа олиши керак. У беморни эшита билиши, ўзининг фикрларини оғзаки ва ёзма равишда исботлай олиши ва бунга беморларни ишонтира олиши керак ҳамда у ишонтира олмаган беморлар билан муносабатларини бузмаслиги керак. Фақат шундай ҳоллардагин у болалар иммунопрофилактикасидик муҳим ишда муваффақиятга эришишда яхши имкониятига эга бўлади.
- Асосий
- Тиббиёт ходимлари учун
- Тиббиёт ходими болаларни эмлаш масаласида ота-оналар билан қандай ишлаш керак