Эмлашга қарши ҳаракатлар кенгайишда давом этмоқда, шу билан бирга, вакцинация ёрдамида назорат қилиниши мумкин бўлган инфекция ўчоқлари такрорланиши ҳам ортмоқда. Бу мавзуни жиддий талқин этишнинг айни пайти шекилли – ҳатто сизга ҳамма нарсадан эмлангансиз ва ҳеч нарсадан қўрқиш керак эмасдек туюлса ҳам. “Медуза” «Эмлашлар ҳақида жазавасиз» блоги муаллифи Елена Савиновадан вакцинация билан буткул ҳал қилишни истаган катталар ва болалар учун мукаммал йўриқнома тузишни илтимос қилди. Бу материал ота-оналари эмламалар фойдаси ҳақида шубҳаланаётган ўсмирлар учун ҳам фойдали бўлади.
Эмлашлар ҳақидаги йўриқнома MeduzaCare хайрия қўллаб-қувватлаш дастуримиз доирасида тақдим этилмоқда.
Катталар учун эмлаш нима учун зарур
Бунга кўпгина сабаблар мавжуд:
-
Болалар учун хавфли юқумли касалликлар катталарда ҳам оғир кечиши мумкин.
-
Болаликда қилинган эмлашлар таъсири вақт ўтган сари тугаши мумкин. Аммо баъзи вакциналар бир неча ўн йиллар давомида ҳимоя қилишлари мумкин: масалан, қизамиқ, қизилча, эпидемик паротит (тепки), сувчечак, А ва В гепатити, - бироқ агар инсон барча керакли дозаларни олган бўлса ва бунда киритиш техникаси бузилмаган бўлса. Бошқа бир инфекциялар ревакцинация, яъни қўшимча дозалар талаб қилади
-
Баъзи касалликлардан фақатгина ёши кекса одамлар ёки хавфли гуруҳларидаги (масалан, тамаки чекувчилар) одамларга эмланиш маслаҳат берилади
-
Катталар касалликлар кенг тарқалиши ва эпидемия ҳолатларида эмланадилар
-
Бўлажак ота-оналар режалаштирилган ҳомиладан аввал, аёлларга эса ҳомиладорлик даврида ҳам эмлаш лозим – ҳомила ривожланиши дефекти бўлмаслиги ва чақалоқ дастлабки ҳаёт ойларида ҳимояланган бўлиши учун
-
Барча керакли эмлашларни олишга ҳали улгурмаган чақалоқни ҳимоя қилиш учун чақалоқ билан доимий алоқада бўлганларни эмлаш лозим
-
Баъзи касблар эмлаш мавжуд бўлган касалликлар юқтиришга юқори хавф мавжудлиги билан боғлиқ
-
Саёҳатларда эмлаш билан муваффақиятли ҳимояланиш мумкин бўлган янги касалликлар билан тўқнашиш мумкин
-
Киши ёшлигида нимадан эмланганлиги (ёки эмланмаганлиги) ҳар доим ҳам маълум эмас – бундай ҳолатда вакцина олиш керак.
Агар ёшликда сизга барча керакли вакциналар қилинган бўлса – ва сизда эмлаш сертификати ёки ушбу маълумотларга эга тиббиёт карта бўлса нима қилиш керак
Қисқача. Кўкйўталдан, дифтерия ва қоқшолдан эмланиш керак, сўнгра ҳар 10 йилда дифтерия ва қоқшолдан, ҳамда ҳар йили гриппдан эмланиш керак. Эҳтимол, бошқа эмламалар ҳам зарур бўлиши мумкин.
Шубҳасизки, вакцинация графигини шифокор тузиши керак ва қуйида келтирилган маслаҳатлар универсал эмас: масалан, кимдир болаликда кўкйўталдан эмланмаган, чунки ота-оналар вакцинанинг ножўя таъсирлар келтириб чиқарган ушбу компонентидан қўрқишган. Графикка киши оғриган касалликлар ҳам таъсир кўрсатади. Қизамиқ, сувчечак, қизилча, эпидемик паротит билан оғриганлар бутун ҳаёти давомида иммунитетга эга. Бироқ, масалан кўкйўтал мустаҳкам иммунитет бермайди.
Умумий маслаҳатлар қуйидагича (вакциналар сонидан қўрқманг: вакцинацияни ойлар ва ҳаттоки йилларга чўзмаслик учун уларни бирлаштириш мумкин).
Мақоланинг тўлиқ матни: http://meduza.io/feature/2019/03/27/privivki-absolyutno-ischerpyvayuschaya-instruktsiya-dlya-vzroslyh-i-detey