×

Ҳурматли фойдаланувчилар! Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Ушбу функциядан фойдаланиш учун овозли режимга ўтиш зарур, кейин керакли матнни белгилаб, ҳосил бўлганбелгини босиш лозим.
* Сайтдаги овоз жўрлиги функцияси Windows Vista ва ундан олдинги версиядаги операцион тизимларда ишламайди.

(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

  • Асосий
  • Янгиликлар
  • Вакцинация ўз самарадорлигини сақлаб қолиши мақсадида, COVID-19 пандемия шароитларида, вакцинация давом эттирилиши керак

Вакцинация ўз самарадорлигини сақлаб қолиши мақсадида, COVID-19 пандемия шароитларида, вакцинация давом эттирилиши керак

ЖАҲОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТАШКИЛОТИ ЕВРОПА МИНТАҚАВИЙ ВАКОЛАТХОНАСИ ДИРЕКТОРИ, ДОКТОР ГАНС ГЕНРИ П. КЛУГЕНИНГ 2020 ЙИЛ, 29 АПРЕЛДАГИ ЕВРОПА ИММУНИЗАЦИЯ ҲАФТАЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЁНОТИ.

ДАНИЯ, КОПЕНАГАГЕН.


Биз мисли кўрилмаган даврларда яшаяпмиз, чунки ҳар биримиз COVID-19 тарқалишининг олдини олишга ҳисса қўшишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўямиз. Европа минтақасидаги COVID-19 билан боғлиқ вазият катта ташвиш туғдирмоқда.

Европа иммунизация ҳафталиги тақдим этган имкониятдан фойдаланиб, иммунизация бўйича саъй-ҳаракатларимизни сусайтирмаслигимиз кераклигини яна бир бор таъкидламоқчиман. Вакциналарнинг ҳамма учун мавжудлиги жамиятимизни тубдан ўзгартирди; Бундан ташқари, эмлаш бу жамоат учун фойдалидир, ҳатто қийин пайтларда ҳам фуқаролар учун вакцинация самараси бекор бўлмаслиги учун вакцинация барча учун мавжуд бўлиши керак. Ҳозирги вақтда бизнинг ҳаддан ташқари юкланган соғлиқни сақлаш тизимларимиз эмлаш орқали бошқарилувчи инфекцияларнинг янги ўчоқларини енгишга қодир эмас.

Ушбу пандемиянинг тиббий ва / ёки иқтисодий оқибатлари барчага таъсир қилади. Эмлаш хизматлари кўпинча етарлича эътибор бермайдиган энг ҳимоясиз одамлар эмлаш орқали юқадиган касалликларнинг қўшимча юкидан азият чекмасликлари керак.

Ўтган йили минтақамиздаги 100 мингдан ортиқ аҳоли, ҳам болалар, ҳам катталар қизамиқ билан касалланишди. Ушбу вирус ҳеч қаерга йўқолмади. Агар биз уни тўхтатиш учун қўлимиздан келганини қилмасак, у яна қайтиб келади.

Менинг тўртта энг муҳим ташаббусимдан бири, эмлашни биринчи ўринга қўйишдир. Ушбу ташаббус, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақаси бюросининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги стратегик қарашларида марказий ўринни эгаллайди. Эмлаш умумий соғлиқни сақлаш қамровига ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда муҳим рол ўйнайди. Бу, шунингдек, бутун минтақа бўйлаб жамоат саломатлиги хавфсизлигини кафолатлайдиган жамоат ҳаётининг ажралмас қисмидир.

Шунинг учун, мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, минтақадаги барча мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш вазирликларига бизнинг чақирувимизни эшитганлари ва ҳозирги пандемияда асосий тиббий хизматларни тақдим этишда мунтазам иммунизация учун устувор аҳамият бериш учун қўлидан келганини қилганлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шунингдек, тиббий ёрдам кўрсатишда ва вакцинация хизматларини кўрсатишда ҳеч ким қаровсиз қолмаслигини таъминлаш учун тинимсиз ва фидокорона меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларимизга миннатдорчилик билдираман.

Вакцинация ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи ва бурчидир, ва бизнинг биргаликдаги вазифамиз ҳаммамизнинг ҳимоямизни таъминлашдир.

Рўйҳатга қайтиш