(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

Европа иммунизация ҳафталиги, 2019 й.


24–30 апрель 2019 й.

Ҳар йили Европа ЖССТ минтақасида юқумли касалликларни олдини олиш ва ҳаёт бардавомлигини сақлаб қолишнинг муҳим қуроли сифатида вакцинацияни олға суришга қаратилган Европа эмлаш ҳафталиги (ЕЭҲ) ўтказилади. 2019 йилда вакциналарнинг афзаллиги ҳақида, аҳолининг хабардорликни ошириш бўйича компания 24–30 апрелда бўлиб ўтди ва вакцинация ёрдамида одамлар ҳаётини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ишга улкан ҳисса қўшаётган одамларга — «вакцинация қаҳрамонлари» бағишланди.

Вакцинация қаҳрамонлари — бу ҳам эмлаш тадбирларини амалга оширувчи соғлиқни сақлаш ходимлари, болаларини вацинацияга олиб келувчи ота-оналар ҳамда бу масала билан қизиқувчи ва бошқа одамларнинг хабардорлигини ошириш учун илмий асосланган маълумотни тарқатувчи барча одамлар. Бу концепция бу йили «Бирга ҳимояланамиз: #вакциналар ишлайди!» шиори остида бўлиб ўтувчи Бутун жаҳон иммунизация ҳафталиги кенг қамровли компаниясининг бир қисмидир.

Европа эмлаш ҳафталиги давомида вакциналар ҳақидаги асосий хабарлар ва фактлар Минтақанинг барча мамлакатларида ахборот компаниялари, интервьюлар, блоглар, панель муҳокамалари, матбуот-релизлари, телевизион дастурлар, илмий конференциялар ва бошқа тадбирлар ёрдамида тарқатилади, уларнинг кўпчилигида ЖССТ ва бошқа ҳамкор ташкилотлардан иммунизация масалалари бўйича экспертлар иштирок этадилар. Ўтказилган тадбирлар ҳақидаги энг қизиқ маълумот ЕИҲ йиллик ҳисоботида чоп этилади.



Тарих

Биринчи ЕИҲ иммунизация муваффақиятларини қайд қилиш ва вакциналар ҳаётларни сақлаб қолиши ҳақидаги асосий хабарни тарқатиш мақсадида 2005 йилда ташкил этилган. Шундан бери бу ташаббус фаол тарзда ривожланиб келди ва бугун Минтақада жамоат соғлиқни сақлаш соҳасида энг кўзга кўринган компанияларидан биридир. ЕЭҲ тадбирлари вазирликлар, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассислар томонидан, аҳолини иммунизация билан қамраб олишни қўллаб-қувватлаш ва уни оширишдаги ҳаракатларида фойдаланилади.

Вакцинация — барқарор ривожланиш соҳасида Мақсадларга эришишнинг асосий шарти

ЕИҲ нафақат вакциналар ёрдамида олди олинувчи касалликлар тарқалиши хавфини қисқартириш соҳасидаги эришилган муваффақиятларга хурсанд бўлиш, балки Минтақада кўпгина одамлар ҳанузгача вакцинациянинг ҳимоя афзалликларидан маҳрум эканликларига эътибор қаратишга имкон беради. Ҳаракатларни фаоллаштириш лозим ва ҳамма одамларга бу ҳимояни олиш имконини тақдим этиб, аҳолини етарлича иммунизация дастурлари қамрови билан таъминлаш зарур.

Вакциналарга нисбатан Европа ҳаракатлари режасида (ВЕҲР) қуйидаги истиқбол ҳисси ифодаланган: «Вакциналар ёрдамида олди олинадиган касалликлар энди ҳавф солмайдиган Европа минтақаси ва дунёнинг барча мамлакатларида ҳаётнинг барча босқичларида сифатли, хавфсиз ва қиймати бўйича мақбул вакциналарга адолатли имконият таъминланган». 2030 йилгача даврда барқарор ривожланиш соҳасида Кун тартибидаги вазифаларни бажариш учун, хусусан 3-Мақсад — «Барча учун ҳар қандай ёшда соғлом ҳаёт тарзини таъминлаш ва фаровонликка кўмаклашиш» учун — ушбу истиқбол ҳисси ҳаётга тадбиқ этилиши лозим.

 

Кампания ҳақида кўпроқ: http://www.euro.who.int/ru/media-centre/events/events/2019/04/european-immunization-week-2019

Кампания материалларини юклаб олиш: https://www.who-europe-campaigns.org/european-immunization-week/


Рўйҳатга қайтиш