Вакциналарнинг тўртта тури бор: тирик аттенуировланган (кучсизлантирилган), инактивланган (ўлдирилган антигенлар), субъединик (тозаланган антиген) ва анатоксинлар (инактивланган токсик компонентлар). Бу вакциналар характеристикаси уларнинг таъсир механизми билан фарқланади.
Тирик кучсизлантирилган вакциналар (ТКВ) |
Бактериали: БЦЖ-вакцинаси |
Вирусли: Тирик вакциналар япон энцефалити, орал полиомиелит вакцинаси, қизамиқ вакцинаси, типкига қарши вакцина, ротавирус вакцинаси, қизилчага қарши вакцина, сариқ иситмасига қарши вакцина |
|
Инактивланган вакциналар (ўлдирилган антигенлар сақлайди) |
Бактерияли: АКДС ва пентавалент таркибидги бутун клеткали кўкйўтал вакцинаси |
Вирусли: Инактивланган полиомиелит вакцинаси (ИПВ) |
|
Суъединик вакциналар (тозаланган антиген сақлайди) |
Оқсил асосида: Гепатит Вга қарши вакцина Ҳужайрасиз кўкйўтал вакцинаси (бК) |
Полисахаридли: Полисахаридли менингококк вакцинаси Полисахаридли пневмогококк вакцинаси Ви - полисахаридли қорин тифи вакцинаси |
|
Конъюгировланган (боғланган) вакциналар: ХИБ вакцинаси (b гемофил инфекцияси), Менингококк вакцинаси (А ва В менингококк грухлари), Конъюгировланган (боғланган) пневмококк вакциналари (ПКВ7,ПКВ10, ПКВ13) |
|
Анатоксинлар |
Қоқшол анатоксини Дифтерия анатоксини |
Рекомбинантли |
Вирусли гепатит А ва В вакциналари |
Тирик аттенуировланган вакциналар (ТАВ), инактивланган вакциналар каби, “ёввойи” ёки касаллик келтириб чиқарувчи вирус ва бактериялардан тайёрланади. Бу вирус ва бактериялар лабораторияда қайта экиш йўли билан аттенуировланган (кучсизлантирилган). Тирик микроорганизмлар организмда узоқ муддат антиген стумилациясини амалга ошириб хотира ҳужайрасини ишлаб чиқилишини таъминлайди, шу билан бирга улар организмда кўпайиш хусусиятига эга. табиий инфекцияларга организмнинг иммун жавоби қандай бўлса, ТАВга ҳам худди шундай.
ТАВларнинг хавсизлиги ва барқарорлигида бир қанча муаммолар, кам ҳолларда бўлсада, аттенирувланган патогенлар бошланғич шаклини тиклаши, иммун тизими паст (мисол учун ОИВ) бўлган шахсларда касаллик келтириб чиқариши мумкин ёки инфекция чидамли бўлиши (БЦЖ – маҳаллий лимфоденит) ёки эмлашдаги хатолик (совуқлик занжирини бузилиши туфайли вакцинани тикланиши) кабилар кузатилиши мумкин.
Одатда ТАВнинг биринчи дозаси ҳимоя ҳосил қилади. Мисол учун қизамиқ вакцинасини олган 9 ойлик болаларнинг 82 – 95% да касалликка қарши иммунитет пайдо бўлади.
Иккинчи доза биринчи дозада иммунетит ҳосил бўлмаганларда иммунитет ҳосил қилиш мақсадида юборилади. Иккинчи доза билан иммланганларнинг 95% дан ошиғида иммунетит ҳосил бўлади. Сероконверсияга эришиш мақсадида кўп доза юбориладиган ОПВ вакцинасидан ташқари барча тирик вациналар билан эмланганда узоқ муддатли иммунетит пайдо бўлади ҳамда қайта эмлаш талаб қилинмайди. ТАВ ёруғлик ва иссиқлик таъсирига сезгир бўлиб, улар таъсириба бузилиши зарарланиши мумкин. Улар билан эҳтиёт билан мулоқот қилиш ва амалдаги тартибда сақлаш лозим. Ҳозирги вақитда ишлатилаётган ТАВлар қуйидагилар, сув чеча, грипп (интраназал), сариқ иситма, қизамиқ, қизилча, полиомиелит, тепки ва ротавирус вакциналаридир. Тирик аттенуированли бактириал вакциналарга БЦЖ ва орал қорин тифига қарши вакциналар киради.
Инактивировланган вакциналар вирус (мисол полиомиелит вакцинаси) ёки бактериал (мисол бутун ҳужайрали кўкйўтал вакцинаси) муҳитда ўстирилиб, кейин кимёвий усулда (одатда формальдегид билан) ёки қиздириш усулида инактивация қилинади. Бу вируслар тирик эмас, шунинг учун улар одам организмида кўпаймайди ва ҳатто иммунитети паст инсонларда ҳам касаллик келтириб чиқармайди.
Одатда инактивланган вакциналар ТАВларга нисбатан хавфсиз бўлиб, касаллик келтириб чиқариши хави йўқ. ТАВлардан фарқли инактив вакциналар онада циркулясияда бўлган антетилалар уларга таъсир қилмайди шунинг учун, улар чақалоқларда иммунитет ҳосил қилади. Кўпинча улар ТАВларга нисбатан барқарордир. Инактивланган вакцинани бир неча марта дозада юбориш талаб этилади. Одатда биринчи доза ҳимоя ҳосил қилмайди, фақат иммунетит ишлаб чиқишни бошлайди. Иммун ҳимоя фақат бир нечта кейинги дозаларни олгач ҳосил бўлади. Иммунитет жавоби табиий инфекцияга ўхшаш тирик вакциналардан фарқли равишда, инактивланган вакциналарга камроқ ёки ҳужайрали иммунитет умуман йўқ. Вақт ўтиши билан инактивланган антигенларга қарши антителалар титри камаяди. Шунинг учун, антителаларни ошириш ёки “кўпайтириш” айрим инактивланган вакциналарни дозаларини қўшимча юбориш талаб қилиниши мумкин.
Бутун микроорганизмлар ўстирилади ва кейин вакцина таркибига қўшиладиган компонентларини тозалаш мақсадида қайта ишланади. Субъединтик вакциналар учта гуруҳга бўлинади: оқсилли, полисахаридли ва конъюгирланган.
Субъединтик вакциналар оқсил асосида яратилган бўлиши мумкин. Мисол учун гепатит В қарши вакцина гепатит В вируси гени сегментларини ачитқи ҳужайрасига киритиш йўли билан олинади. Модифакцияланган ачитқи ҳужайралари, кейинчалик вакцина ишлаб чиқаришда ишлатиладиган гепатит В вирусининг юза антигениларини кўпроқ ишлаб чиқади. Гепатит В рекомбинант вакцинаси юза жиҳатдан гепатит В антигенининг ўзгинаси, лекин вирус ДНКсини сақламайди ва кўпаймайди ҳамда касаллик келтириб чиқармайди. Оқсилли субъединтик вакциналар вируснинг қисмларисиз иммунитет тизимини ҳосил қилади.
Яна бир оқсилли вакцина ҳужайрасиз кўкйўтал вакцинаси бўлиб, инактивланган кўкйўтал токсинидир (оқсил); у ҳам кўкйўтал компонентларидан бирини ўзида сақлайди. Кўкйўтал токсини кимёвий қайта ишлаш ёки молекуляр генетик технология орқали тозаланади.
Айрим одамларга юқадиган бактериялар, айниқса чақалоқлар ва ёш болаларда микроорганизмларга одам организми ҳимоя тизимидан қочувчишга ёрдам берувчи, полисахарид капсулалар билан ҳимояланган. Полисахарид вакциналар айнан шу капсулаларга қарши иммунетит ишлаб чиқади; аммо улар етарлича иммуногенли эмас ва қисқа муддатли иммунетит ишглаб чиқади, айниқса чақалоқлар ва ёш болаларда. Мисол учун бундай вакциналарга полисахарид қобиғини (капсуласини) ўз ичига олувчи менингококк ва пневмококк полисахаридли вакциналардир, бу тозаланган қобиқсиз бактериялар касаллик келтириб чиқармайди.
Чақалоқлар ва ёш болалар одатда Т – ҳужайра механизмидан ташқари мустақил антителалар ишлаб чиқарилишга ундовчи полисахарид вакциналарга етарли даражада иммун жавоб бўлмайди.
Агар бу полисахарид антигени Т – ҳужайралари томонидан танилган бир оқсилга кимёвий боғланган бўлса, унда конъюгировланган (боғланган) вакциналар чақалоқларда ва ёш болаларда кучли иммунетит ва иммун хотира пайдо қилиши мумкин.
b гемофил инфекциясига қарши вакцина ХИБ, пневмакокк инфекциясига қарши вакцина (ПКВ-7, ПКВ-10, ПКВ-13) ва менингококк инфекцияси А ткрига қарши вакцина конъюгировланган вакциналар ҳисобланиб, кенг қўлланилиб, ҳатто киччик ёшдаги болаларда ҳам узоқ ҳимоя ҳосил қилади.
Айрим бактериал инфекцияларда (мисол учун қоқшол ва дифтерия) касаллик белгиларини пайдо бўлиши бактерияларининг ўзларига эмас, балки улар ажратиб чиқарадиган токсинларга боғлиқ бўлади. Анатоксинлар токсинларни тозалаб ва уларни кимёвий қата ишлаш йўли билан ишлаб чиқарилади. Захри йўқотилган анатоксинлар токсинлардан ҳимояловчи махсус иммун жавоб ишлаб чиқарилишига олиб келади. Иммун жавобни кучайтириш мақсадида, анатоксинларларга адъювантлар қўшилади (масалан алюмин тузлари). Анатоксинлар юқори иммуногенликка эга эмас ва қўшимча доза билан қайта эмлаш талаб этади. Улар барқарор, узоқ таъсир кучига эга ва яхши хавфсизлик кўрсаткичига эга.