(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

Вакциналар ҳақида

Асосий ҳолатлар

Инсоният юз йиллар давомида кўп миллионлаб одамларни умрига зомин бўлган, қатор эпидемияларни бошидан кечир. Замонавий тиббиёт ривожланиши билан, кўплаб ўлим келтириб чиқарувчи касалликларни олдини олувчи препаратлар ишлаб чиқарилди. Бу препаратлар “вакцина” деб номланади.

Вакцина – кучсизлантирилган ёки ўлдирилган микроорганизмлардан тайёрланган препарат бўлиб, одам ва ҳайвонларни эмлаш учун қўлланиладиган микроблар ёки вирусларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ёки айрим антиген компанентларидир.

Вакцинация (эмлаш) – юқумли касалликларни юқишининг олдини олиш ёки юққанда ҳам енгил ўтишини таъминлайдиган иммунитет ҳосил қилиш мақсадида одам организмига вакцина юбориш.

Вакцинопрофилактика – айрим одамларда ёки жамоада юқумли касалликлар ривожланишининг олдини олиш мақсадида актив махсус иммунитет ҳосил қилиш учун вакциналарни қўллаш.

Барча вакциналар – бу тиббий иммунобиолгик препарат бўлиб, улар касалликка қарши иммунитет ҳосил қилиш учун режалаштирилган, махсус технологияда қайта ишланган касаллик қўзғатувчиси бўлиб, шифокор назорати остида юборилади. Вакциналар фақат улар белгиланган касалликларнигина олдини олади.

Вакциналар таркибида касаллик қўзғатувчилари ёки уларни антиген зарраларидан ташқари, вакциналарни стериллигини сақлаш мақсадида рухсат этилган консервантларни ҳам сақлайди. Бундан ташқари, жуда кам миқдорда микроорганизмлари ўсиши ва зарарсизлантириш учун қўлланиладиган моддаларни ҳам сақлайди. Масалан, гепатит В вакцинасини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ачитқи ҳужайрасининг изи топилади ёки грипп вакцинасини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган товуқ тухуми оқсилининг изи топилади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва дори воситалари хавфсизлигини назорат қилувчи халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган консервантлар вакциналарни стериллигини таъминлайди. Улар одам организимига юборилишига рухсат этилган. Вакцинанинг таркиби тўғрисидаги тўлиқ маълумотни унинг қўллаш йўриқномасидан билиб олиш мумкин. Агар одамда вакцина компанентлпридан бирига тасдиқланган оғир аллергик ҳолатлар мавжуд бўлса, одатда бу вакцина қўлланилмаслига қарши кўрсатма ҳисобланади.

Кўп компонентли вакциналар

Эмлаш учун организмни битта касалликдан ҳимоя қилишга йўналтирилган бир компонентли вакциналар каби, кўп компонентли (бирлаштирилган) вакциналар ҳам қўлланилади. Кўп компонентли вакциналар – бу икки ва ундан ортиқ касалликлар профилактикаси учун мўлжалланган. Кўп компонентли вакциналарнинг асосий ютуғи шундан иборатки, битта препарат бир пайтда организмга антигенлар юкини ва оғриқли инъекциялар сонини камайтирган ҳолда, бир неча касалликларни келиб чиқишининг олдини олувчи компонентларни таркибида сақлайди.

Кўп компонентли вакциналарга қуйидагилар киради:

  • АКДС (кўкйўтал+бўғма+қоқшол);
  • АДС (бўғма+қоқшол);
  • АДСМ (бўғма+қоқшол антигенни камайтирилган дозаси билан);
  • Пентавалент вакцинси (бўғма+кўкйўтал+қоқшол+вирусли гепатит В+ гемофил таёқчаси);
  • КПК (қизамиқ+тепки+қизилча).

Одамнинг иммун тизими (шу жумладан боланинг) бир вақтнинг ўзида юзлаб антигенларга жавоб беришга қодир бўлганлиги туфайли, таркибида қатор антигенлар мавжуд вакциналарни бир пайтда юбориш ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Кўп валентли вакциналар

Кўп валентли вакциналар – таркибида битта турдан ортиқ штаммларни, турларини, битта касаллик қўзғатувчисининг бир неча турларини ўз ичига олади. Вакциналар 2, 3 ва ундан ортиқ валентли бўлиши мумкин. Кўп валентли вакциналарга қуйидагилар киради:

  • Пневмококкли вакциналар;
  • Полиомиелитга қарши вакциналар;
  • Ротовирусга қарши вакциналар;
  • Менингококк инфекцияларига қарши вакциналар;
  • Гриппга қарши вакциналар

Масалан, Превенар 13 вакцинаси пневмококк инфекцияларидан ҳимоя қилиб, таркибида пневмококк инфекцияларининг 13 турдаги антигенларини ўзида сақлайди.

Янгиликлар