(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

  • Асосий
  • Янгиликлар
  • ВПЧ вакцинасини жорий этиш бўйича Ўзбекистон хусусий мактаблари уюшмаси билан учрашув

ВПЧ вакцинасини жорий этиш бўйича Ўзбекистон хусусий мактаблари уюшмаси билан учрашув

2019 йил 23 август куни Ўзбекистон хусусий мактаблари уюшмаси билан ҳамкорликда инсон папилломавируси (ВПЧ) ва бачадон бўйни саратонининг олдини олиш бўйича жуда қизиқарли тадбир бўлиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари дунё ва Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони ва ВПЧнинг оғир кечиши, ЖССТни эмлаш бўйича тавсиялари, эмлаш ҳақидаги фактлар ва афсоналар, шунингдек, акушер-гинеколог нуқтаи назаридан ВПЧ тушунчаси каби мавзуларни тақдим этдилар. Тошкент шаҳридаги хусусий мактаблар директорлари ва шифокорлари умуман эмлаш билан боғлиқ бўлган ва ВПЧнинг олдини олиш бўйича жуда муҳим саволларни беришди.



Учрашувда гинеколог, ҳамда она ва буви сифатида Нигора Карабаева ВПЧ вакцинаси билан боғлиқ шахсий тажрибаси ҳақида сўзлаган нутқи алоҳида қизиқиш уйғотди. Хусусий мактаблар уюшмаси раиси Вахабова Фируза Наримановна таъкидлаганидек: «Қизлар бизнинг оиламизнинг давомчиси. Миллатни, соғлом авлодни асраш - бизнинг умумий мақсадимиз ва сиз ҳам, мен ҳам унинг асосий ижрочилари бўлишимиз керак.»

Уюшмага самарали ҳамкорлик учун миннатдормиз!











Рўйҳатга қайтиш