(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

  • Асосий
  • Янгиликлар
  • Вакциналар учун совуқ занжир тизимида ҳарорат хавфини баҳолашда Ўзбекистонга техник ёрдам

Вакциналар учун совуқ занжир тизимида ҳарорат хавфини баҳолашда Ўзбекистонга техник ёрдам

Вакциналар учун энг яхши сифат ва хавфсизлик стандартларига эришишда Ўзбекистонга техник ёрдам кўрсатиш доирасида 2019 йил 13-24 август кунлари ЖССТ маслаҳатчилари Клер Фриж-Мадсен хоним ва Эрида Нелаж хонимдан иборат миссия амалга оширилади.


<

Ўтган ҳафта ЖССТ маслаҳатчилари катта миқдордаги вакциналарни сақлаш учун ишлатиладиган совутиш камераларини баҳолаш методологияси бўйича миллий ва вилоят даражасидаги мутахассисларни ўқитдилар. Миссия, шунингдек, вакциналарни сақлаш ва ташишнинг барча даражаларида вакциналарни совуқ занжир доирасида ҳароратини мониторинг қилиш бўйича тадқиқотни бошлайди. Тўпланган маълумотларнинг таҳлили ва мумкин бўлган хавфларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш 2019 йил охирига қадар кутилмоқда.

Рўйҳатга қайтиш