«Булар бизнинг оналаримиз, опа-сингилларимиз ва қизларимиз, ва уларни биз бугунги кунда ВПЧ вакцинаси ва скрининг дастури туфайли бачадон бўйни саратонидан ҳимоя қила оламиз», - дея такрорлашди Молдова вакиллари.
2019 йил 6 - 9 август кунлари Молдова Республикасида инсон папилломавируси (ВПЧ) га қарши эмлашнинг муваффақиятли тажрибасини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси делегацияси ишчи ташрифи амалга оширилди. Делегация таркибига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика санитария-эпидемиология назорати маркази, ЖССТ ва ЮНФПА мутахассислари кирди. Ташриф давомида вакцинацияни жорий этишдаги ютуқлар ва қийинчиликлар, аҳолини хабардор қилиш бўйича алоқа чоралари, совуқ занжирнинг сифатини таъминлаш ва бошқа масалалар ўрганилди. Биз Молдова вакилларига самимий қабул ва батафсил тажриба алмашиш имконияти учун чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябрь ойида Ўзбекистонда 9 ёшли қизларга ВПЧ га қарши эмлаш амалга оширилади.