(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

  • Асосий
  • Янгиликлар
  • ГАВИ, ЖССТ, ЮНИСЕФ: Ўзаро хамкорлик сарҳисоби ва янги истиқболли режалар

ГАВИ, ЖССТ, ЮНИСЕФ: Ўзаро хамкорлик сарҳисоби ва янги истиқболли режалар

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Пойтахтимзнинг «Hyatt Regency Tashkent» мехмонхонаси анжуманлар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги – ЖССТ - (Жахон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти) ЮНИСЕФ ташкилоти хамкорлигида Ўзбекистон республикасида иммунизация тадбирларининг олиб борилиши, вакцина сақланадиган совуткич ускуналарини омборхоналарга ўрнатилиши, янги ВПЧ - одам папиллома вирусига қарши эмлашни амалиётга киритилгани, соғлиқни сақлаш тизимида тиббиёт ходимларини ЖССТ стратегик тадбирлари асосида “Хавфсиз иммунизация”ни таьминлашда “Хамкорликда химоя қиламиз” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда ГАВИ, ЖССТ, ЮНИСЕФ Европа минтақасидан хамда Ўзбекистондаги ваколатхонасидан маьсул экспертлар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шахар ва 12 та вилоятлар ССБ Бош педиатрлари ва иммунологлари, ССВ хузуридаги Санитария-эпидемиолгик осойишталик Агентлигининг иммунизация ишлари учун маьсул етакчи мутахассислари қатнашдилар.

Тадбирда 2019 йилнинг ўтган даврида Республиканинг худудий марказларида вакцина сақлаш омборларини тайёр холатга келтирилганлиги, янги ВПЧ – одам папилломасига қарши вакцинани амалиётга киритилгани, қизамиқ касаллиги билан касалланишни холати, эмлашни ахамияти тўғрисида мавзулар мухокама этилди ва тегишли вазифалар белгиланди.

Тадбирда таъкидланганидек, Миллий эмлаш календарига кўра, мамлакатимизда болалар давлат бюджети ҳисобидан 12 та бошқариладиган инфeкцияларга қарши эмланади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда эпидемиологик ҳолат барқарор сақланмоқда. Эндиликда ОПВга қарши вакцинанинг жорий қилиниши эса яна бир оғир касаллик – бачадон бўйни саратони касаллигининг олдини олишга хизмат қилади.

Тадбир давомида оммавий ахборот воситалар ходимлари учун Presswall ташкил этилиб, асосий спикерлар билан очиқ мулоқот қилиш имкони яратилди.

https://telegra.ph/GAVI-ZHSST-YUNISEF-ЎZARO-HAMKORLIK-SARҲISOBI-VA-YANGI-ISTIҚBOLLI-REZHALAR-11-22

Рўйҳатга қайтиш