(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

COVID-19 пандемияси пайтида эмлаш:

 1. COVID-19  пандемияси пайтида болаларни эмлаш хавфсизми?

Ҳа. Юқумли касаллик билан потенциал алоқада бўлиш режали эмлаш учун мумкин бўлмаган ҳолат ҳисобланмайди [1]. Шунга кўра, COVID-19  пандемияси эмлаш билан боғлиқ ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Доимий эмлаш тадбирлари, COVID-19  га қарши кўрилаётган жавоб чораларидан қатъий назар, имкони борича давом эттирилиши керак. Шу билан бирга, муассасалар ишчилари ва меҳмонлари орасида COVID-19  юқиш хавфини минималлаштириш учун инфекцияни назорат қилишнинг стандарт чораларига риоя қилишни таъминлаш керак.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), эмлашлар жадвалига мувофиқ, ҳатто COVID-19  пандемияси пайтида ҳам мунтазам эмлашни тавсия қилади. Эмлаш тақвимида туғилган ва ҳаётнинг биринчи икки йилида келтирилган барча вакциналарни олиши керак бўлган болаларни эмлаш айниқса муҳимдир. Ушбу вакциналар миллий тавсияларга қараб ҳар бир мамлакатда турлича бўлиши мумкин. Агар бирон бир эмлаш хизмати тўхтатилган бўлса, улар имкон қадар тезроқ янгиланиши ва эмлаш учун таклиф этилиши керак2. Ўз вақтида эмлаш ёш болаларни оғир, ҳаёт учун хавфли бўлган юқумли касалликлардан ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек, эмланмаган аҳоли гуруҳлари тўпланиб қолмаслиги ва жамоа иммунитетининг йўқолишининг олдини олиш учун жуда муҳимдир.

2. Эмлаш болада COVID-19 инфекциясини юқтириш ёки ривожланиш хавфини оширадими?

Йўқ. Ҳозирги вақтда эмлаш боланинг COVID-19  касаллигини юқтириш ёки касалликнинг ривожланишига таъсир қилиш хавфини ошириши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бир касалликка қарши эмлаш одамнинг бошқа касалликка қарши иммунитетини заифлаштирмайди[2],[3],[4]. Бундан ташқари, COVID-19  пандемияси даврида болаларни мунтазам эмлаш уларни вакциналар билан юқадиган касалликлардан ҳимоя (ВЮКҲ) қилади. Эмлаш тадбирлари пайтида тегишли инфекцияни назорат қилиш чораларини кўриш болаларнинг COVID-19 билан касалланиш эҳтимолини камайтиради.

3. Нима учун COVID-19 пандемияси пайтида эмлаш айниқса муҳим?

Эмлаш хизматларини тақдим этишда ҳар қандай узилишлар, ҳатто қисқа вақт ичида ҳам, аҳоли ва айниқса болалар бевосита ВЮКҲ хавфи остида қолишига олиб келади[5]. Касалликларга мойиллиги бор одамларнинг кўпайиши аҳолининг жамоавий ҳимоясини хавф остига қўяди ва ВЮКҲ тарқалишининг эҳтимолини оширади. Бундай авж олиш касалликлар ва ўлимга олиб келиши мумкин, шунингдек, COVID-19 тарқалишига жавобан кучли стресс остида бўлган соғлиқни сақлаш тизимига юкнинг ошиши мумкин.

4. COVID-19 инкубация даврида болани эмлаш хавфли эмасми?

Йўқ. COVID-19 га тегишли бўлган умумий қоида қуйидагича: эмлаш юқумли бемор билан алоқада бўлган ёки касалликнинг инкубация даврида бўлган одамга маълум хавф туғдирмайди1,[6]. Бу шуни англатадики, эмлаш пайтида COVID-19 ни юқтирган, аммо касаллик аломатлари бўлмаган болада ёки COVID-19 билан эмланганидан кейин қисқа вақт ичида касалланган болада, эмлаш COVID-19 касаллиги кечишига таъсир қилмайди. Боланинг COVID-19 инфекциясини юқтирганлиги эмлашнинг хавфсизлиги ва самарадорлигига таъсир қилмайди.

5. COVID-19 инфекциясини юқтирганлик эмлашга қарши кўрсатма бўлиб хизмат қиладими?

COVID-19 билан касалланганда кузатилувчи касалликнинг енгил белгилари (масалан, иситма ва / ёки йўтал) вакцинация учун мажбурий қарши кўрсатма ҳисобланмаса ҳам, аммо ижобий COVID-19 тестига эга бўлган ҳар бир киши изоляцияда қолиши жуда муҳимдир. Бу касалликни бошқаларга юқтириш ва SARS-CoV2 вирусининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида миллий кўрсатмаларга мувофиқдир.

6. COVID-19 ҳолатида тиббиёт ходимларига тавсия этилган махсус вакциналар мавжудми?

Ҳозирда COVID-19 га қарши эмлаш мавжуд эмас. 2020 йил 11 апрел ҳолатига кўра, 6 номзод-вакциналар клиник синовлардан ўтмоқда; Бошқа 77 номзод-вакциналар клиник синовларгача бўлган босқичида[7]. ЖССТ барча манфаатдор томонлар билан биргаликда хавфсиз ва самарали бўлган COVID-19 вакцинаси ишлаб чиқилиши биланоқ, унинг тенг тақсимланиши ва устуворлигини таъминлаш учун ишлар олиб бормоқда. Бундай вакцина яратилишини кутаётган пайтда, барча соғлиқни сақлаш ходимлари ўзларини бошқа юқумли касалликларга қарши миллий кўрсатмаларга мувофиқ эмланишларини таъминлашлари керак, бу COVID-19 пандемияси даврида айниқса муҳимдир[8].

Қўшимча маълумот

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақасидаги COVID-19  пандемияси пайтида мунтазам эмлаш бўйича кўрсатмаси  . http://www.euro.who.int/__data/assets/pdf_file/0005/433814/Guidance-routine-immunization-services-COVID-19-pandemic-rus.pdf?ua=1



[1] Вакцинация хавфсизлиги ва эмлаш учун янглиш қарши кўрсатмалар. Ўқув қўлланма. ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси , 2017 (http://www.euro.who.int/__data/assets/pdf_file/0009/351927/WHO-Vaccine-Manual.pdf)( 2020 йил 22 апрел ҳолатига кўра) (инглиз тилида)

[2] Offit P. Ота-оналарнинг ташвишларига эътибор бериш: кўп вакциналар чақалоқнинг иммунитетини бузадими ёки заифлаштирадими? Pediatrics, 2002;109:124-9

[3] Вакциналар хавфсизлиги бўйича Глобал маслаҳат қўмитаси, 2006 йил,6–7 июн. Weekly Epidemiological Record, 2006: 28(81):273–284  (https://www.who.int/vaccine_safety/committee/reports/wer8128.pdf?ua=1) (2020 йил 22 апрел ҳолатига кўра )

[4] Miller E. Бактериал инфекциялар, иммунитетнинг ҳаддан ташқари юкланиши ва ММР вакцинаси . Arch Dis Child, 2003;88: 222-3

[5] Takahashi S. Эмлашнинг камайиши ва қизамиқ ва Эболадан кейинги болаларда юқадиган бошқа инфекциялар хавфи . Science, 2015;347(6227):1240-2. doi: 10.1126/science.aaa3438. PubMed PMID: 25766232; PubMed Central PMCID: PMC4691345.

[6] Rubin LG. Иммунитети пасайган одамни эмлаш бўйича IDSA клиник қўлланмаси 2013 й . Clin Infect Dis, 2014;58(3):309-18.

[7] "COVID-19" номзод вакциналар лойиҳаси. ЖССТ, 2020 (https://www.who.int/who-documents-detail/draft-landscape-of-covid-19-candidate-vaccines) (2020 йил 22 апрель ҳолатига кўра)

[8] ЖССТнинг ҳужжатлари ҳақида қисқача маълумот - тиббиёт ходимларини эмлаш . ЖССТ. (https://www.who.int/immunization/policy/Immunization_routine_table4.pdf) (2020 йил 22 апрель ҳолатига кўра)

 


Рўйҳатга қайтиш