1. Менинг болам CОVID-19 пандемияси пайтида эмланиши керакми?
Ҳа, фарзандингиз барча мунтазам эмлашларни ўз вақтида олиши жуда муҳимдир; улар ҳозир ва келажакда уни кўплаб хавфли касалликлардан ҳимоя қиладилар. Мамлакатингиз соғлиқни сақлаш идораларининг тавсияларига амал қилинг; улардан сиз қаерда ва қачон эмлаш тўғрисида маълумот оласиз. Агар сизнинг ҳудудингиздаги эмлаш хизматлари CОVID-19 реакцияси туфайли вақтинча тўхтатилган бўлса, эмлаш хизмати тикланиши биланоқ болангиз ўтказиб юборилган эмлаш дозаларни қабул қилганлигига ишонч ҳосил қилинг.
2. CОVID-19 пандемияси пайтида боламни эмлаш хавфсизми?
Ҳа, болангиз эмланиши мумкин. CОVID-19 вакцина ёки эмлаш билан боғлиқ ҳеч қандай хавф туғдирмайди.
3. Бизга CОVID-19 туфайли имкон қадар узоқроқ уйда қолиш кераклигини айтишди. Менинг болам учун эмлашлар пандемия тугагунча қолдирилиши керакми?
Йўқ. Болангизни CОVID-19 пандемияси пайтида ҳам иложи борича ўз вақтида эмлашни давом эттириш жуда муҳимдир. Соғлиқни сақлаш органлари иммунизация хизматларини тезкор кўрсатиш учун қўлларидан келганини қилишмоқда, чунки иммунизация жамоат саломатлигининг муҳим қисмидир. Бундан ташқари, болангиз илк ёшлариданоқ соғлом ўсиши - бу болангизнинг ажралмас ҳуқуқидир.
Жисмоний масофалаш жорий этилган жамоаларда соғлиқни сақлаш идоралари иммунизация сеанслари пайтида, масалан, кутиш вақтини қисқартириш ва муассасада алоҳида зоналарни таъминлаш орқали CОVID-19 юқиш хавфини минималлаштириш чораларини кўрмоқдалар. Эҳтиёж туфайли, эмлаш хизматлари вақтинча тўхтатилиши мумкин; бундай ҳолатларда, иммунизация муассасанинг нормал фаолиятига қайтиши биланоқ таклиф қилинади.
4. Доимий эмлаш учун вакциналар боламни ёки мени CОVID-19 ни юқтиришдан сақлай оладими?
Полиомиелит ёки сил касаллиги каби бошқа касалликларга қарши эмлаш, CОVID-19 инфекциясини олдини олиш ёки касаллик аломатларининг оғирлигини камайтириши мумкинлиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Ўзингиз ва фарзандингиз мунтазам эмлашлар ўтказганингизга ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг, сиз ўзингизни ва болангизни бошқа юқумли касалликлардан ҳимоя қилишингиз мумкин.
5. Агар болам йўталса ёки иситмаси бўлса (ва CОVID-19 тести ўтказилмаган бўлса), болам мунтазам эмлашларни ололадими?
Агар болангиз ўзини яхши ҳис қилмаса, уни тиббий муассасага олиб боришдан олдин шифокорингизга хабар беринг. Сизнинг даволовчи шифокорингиз эмлашни кечиктириш керакми ёки йўқлигини маслаҳат беради.
6. Агар боламда ижобий CОVID-19 тест натижаси бўлса, нима қилишим керак, аммо касаллик аломатлари оғир бўлмаса?
Касалликнинг енгил белгилари ҳар доим ҳам эмлашга қарши кўрсатма бўлмаслиги мумкин, аммо ижобий CОVID-19 синов натижаларига эга бўлган ҳар бир кишининг хавфсиз ҳолатга келтирилиши жуда муҳимдир; бу бошқаларнинг инфекция юқтиришини, шунингдек вируснинг янада тарқалишини истисно қилади.
7. Агар болам потенциал CОVID-19 билан касалланган бўлса, нима қилишим керак, аммо касаллик аломатлари йўқ бўлса? Эмлаш боламни инфекциядан соғайиб кетишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинми?
Йўқ. Бир касалликка қарши эмлаш одамнинг бошқа касалликка қарши иммунитетини заифлаштирмайди. Ҳар қандай мунтазам эмлаш болангизнинг CОVID-19 билан касалланиш хавфини ошириши ёки камайтириши ёки унинг ушбу касалликка бўлган муносабатига таъсир кўрсатиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Бошқа томондан, ўтказиб юборилган ёки кечиктирилган эмлаш жиддий хавф туғдиради, чунки бола эмлаш орқали олдини олиш мумкин бўлган кўплаб хавфли касалликларга мойил бўлади.
8. CОVID-19 га қарши эмлаш мавжудми?
Йўқ. CОVID-19 бу янги касаллик бўлиб, унинг олдини олиш учун вакциналар ҳали мавжуд эмас. Турли мамлакатлар олимлари бундай вакцинани яратиш устида иш олиб бормоқдалар ва ЖССТ барча манфаатдор томонлар билан биргаликда, хавфсиз ва самарали вакцина мавжуд бўлгандан сўнг, барча муҳтожларга адолатли равишда тарқатилишини таъминлаш учун ишламоқда.