(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

«Вакцинация қаҳрамонлари»: Махмудова Дилбар Иноятовна

Бизнинг кейинги вакцинация қаҳрамонимиз - Махмудова Дилбар Иноятовна. У профессор, педиатр и болалар инфекционисти.

Профессор, педиатр, болалар инфекционисти

Бизнинг кейинги вакцинация қаҳрамонимиз - Махмудова Дилбар Иноятовна. У профессор, педиатр и болалар инфекционисти.

Бизнинг кейинги вакцинация қаҳрамонимиз — Махмудова Дилбар Иноятовна. У профессор, педиатр ва болалар инфекционисти.

Дифтерия, қизамиқ, кўкйўтал ва бошқа болалар инфекциялари ҳақида Дилбар Иноятовна чуыур маълуотга эга. «90-йилларда Ўзбекистонда дифтериянинг катта тарқалиши бўлган пайтда, одамлар оилалари билан касалланган, ўлим ҳолатлари бўлган, — деб у сўзлайди, — Ҳукумат вакцина сотиб олиб ва оммавий эмлашдан ўтказиши биланоқ, касаллик тарқалиши дарҳол тўхтади. Ўшанда мамлакатнинг барча, аҳолиси вакцина зарурияти ва муҳимлигига ишонч ҳосил қилди».

«Мен ўз касбимдаги энг муҳим ҳодисаларни эсга олсам — уларнинг барчаси вакцинация билан боғлиқ. Бундай ҳодисаларнинг бири 1988 йилда полиомиелитни бартараф этиш бўйича Глобал ташаббус тузилганидан сўнг рўй берди. У пайтда полиомиелит кўп мамлакатларда тарқалган эди, асосан у билан беш ёшгача бўлган болалар оғрирди ва касалланганларнинг кўпчилиги бутун умрга ногирон бўлиб қоларди. Шунинг учун 2002 йилда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Ўзбекистонга полиомиелит вирусидан озод мамлакат сифатидаги сертификати тақдим этилишида Ўзбекистоннинг сертификатлаш қўмитаси раиси сифатида иштирок этиш мен учун улкан фахр бўлди. Бу ҳодисага тиббиёт ходимлари — вакцинаторлар, тиббиёт ҳамширалари, эпидемиологлар, педиатрлар, инфекционистлар, вирусологларнинг кўп йиллик машаққатли меҳнати сабаб бўлди. Ҳозирги пайтда биз Ўзбекистоннинг полиомиелитдан озод ва ундан ҳимояланган ҳудуд мақомини сақлаб қолиш бўйича ишни давом эттирмоқдамиз».

Полиомиелитдан ҳимоя учун икки турдаги вакцина — оғиз полиовакцинаси (ОПВ) ва инактивация қилинган полиовакцина (ИПВ) — профилактик эмлашлар календарига кўра мамлакатнинг барча болаларига текинга тақдим қилинади.

Ўтган йили Дилбар Иноятовна ҳалқаро эксперт профессор Federico Martinón-Torres билан вакциналар хавфсизлиги ва вакцинация қўллаш мумкин бўлмаган кўрсатмалар масалалари бўйича ЖССТ семинарида таълим олди. У мазкур семинар ўқув материалларини Ўзбекистон шифокорлари учун мослаштирди ва ЖССТ кўмагида дастлабки бўғиндаги тиббиёт ходимлари учун тренинглар олиб боряпти. Ҳозирги кунда ушбу материаллар бўйича Тошкент шаҳрида 400 нафар шифокорлар ўқитилди.

Иммунизация муваффақияти туфайли кўпгина ёш шифокорлар ўз тажрибасида дифтерия, кўкйўтал ва полиомиелит каби хавфли болалар касалликларига дуч келмаяптилар. Шунинг учун ҳам шифокорларнинг юқумли касалликларга нисбатан эҳтиётлиги пасайган. Агар ёш тажрибасиз ота-оналар болаларини ўз вақтида эмлашни истамасалаш, кўпинча шифокорлар қатъийлик билдирмайдилар.

Имуунизацияга сохта қарши кўрсатмалар бўйича ЖССТ тренинги педиатрлар, умумий амалиёт шифокорлари, аллергологлар ва невропатологлардан ташкил топган поликлиника шифокорларига юқумли касалликларнинг олдини олиш соҳасида ўз билимларини янгилаб олишга имкон беради. Икки кунлик семинар вақтида улар инфекциялар ва касалликлар, янги вакциналар ва Ўзбекистон учун сотиб олинаётган вакциналар хавфсизлиги бўйича сўнги маълумотлар олишади.
«Иммунизация дастури — соғлиқни сақлаш дастурининг энг муваффақиятли дастурларидан бири. Чунки вакциналар ишлайди!»

#ВакциналарИшлайди #VaccinesWork

Рўйҳатга қайтиш