(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

Европа эмлаш хафтаси

Эмлаш орқали олдини олиш мумкин бўлган юқумли касалликларга чалинмасдан, ҳар бир бола саломат келажакка лойиқдир.

Ҳар йили Европа иммунизация ҳафталиги (ЕИҲ) Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг (ЖСТТ) Европа минтақасида нишонланади, унинг мақсади вакцинацияни касалликларнинг олдини олиш ва одамларнинг ҳаётини сақлашнинг асосий воситаси сифатида тарғиб қилишдир.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2020 йилни тиббиёт ҳамширалари ва акушерлари йили деб эълон қилди. COVID-19 пандемияси касалликларнинг тарқалишига қарши курашишда малакали, ўқимишли ва кучли тиббиёт ходимларининг мавжудлиги аҳамиятини таъкидлади. Уларга жамоамизнинг соғлиғини сақлашда ёрдам бериш учун, биз барча тавсия этилган эмлашни давом эттиришимиз ва эмлаш бўйича миллий кўрсатмаларга амал қилишимиз жуда муҳимдир. Қизамиқ ва полиомиелит каби хавфли касалликларнинг тарқалишининг олдини олиш учун биргаликда ишлашимиз керак.

 

⇒ ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори, доктор Ханс Генри П. Клугенинг 2020 йилги Европа иммунизация ҳафталиги муносабати билан тақдимотини ўқинг ва томоша қилинг.

⇒ ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг қўшма баёнотини ўқинг

Рўйҳатга қайтиш