- Асосий
- Ота-оналар учун
- Вакцинация ҳақида кўп бериладиган саволлар
ВГВ 1
Гепатит В касаллигига карши вакцина, 4 маротиба килинади: биринчиси бола тугилиши билан, сонг яна уч маротиба Пентвалент вакцина таркибида.
БатафсилРота 3
Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилПента 3
Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилИПВ 1
Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилОПВ 3
Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилРота 2
Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилПневмо 2
Пневмококк инфекцияларига қарши вакциналар 30 йилдан ошиқ вақтдан бери қўлланилиб келинмоқда.
БатафсилПента 2
Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилОПВ 2
Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилБЦЖ 1
силга қарши мавжуд бўлган ягона вакцина.
БатафсилРота 1
Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилПневмо 1
Пневмококк инфекцияларига қарши вакциналар 30 йилдан ошиқ вақтдан бери қўлланилиб келинмоқда.
БатафсилПента 1
Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилОПВ 1
Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилВГВ
1Гепатит В касаллигига карши вакцина, 4 маротиба килинади: биринчиси бола тугилиши билан, сонг яна уч маротиба Пентвалент вакцина таркибида.
БатафсилРота
3Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилРота
2Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилБЦЖ
1силга қарши мавжуд бўлган ягона вакцина.
БатафсилРота
1Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилПента
3Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилПневмо
2Пневмококк инфекцияларига қарши вакциналар 30 йилдан ошиқ вақтдан бери қўлланилиб келинмоқда.
БатафсилПневмо
1Пневмококк инфекцияларига қарши вакциналар 30 йилдан ошиқ вақтдан бери қўлланилиб келинмоқда.
БатафсилИПВ
1Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилПента
2Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилПента
1Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилОПВ
3Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилОПВ
2Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилОПВ
1Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
Батафсил*Эмлашлар бир неча қабулда қилинади. Қабуллар тартиби рақамлар билан белгиланган
*Эмлашлар бир неча қабулда қилинади. Қабуллар тартиби рақамлар билан белгиланган
КПК 2
Қизамиқ, тепки ва қизилчага қарши вакцина.
Батафсил*Эмлашлар бир неча қабулда қилинади. Қабуллар тартиби рақамлар билан белгиланган
АДС-М 6
Дифтерия ва қоқшолга қарши вакцина.
БатафсилАДС-М
6Дифтерия ва қоқшолга қарши вакцина.
Батафсил*Эмлашлар бир неча қабулда қилинади. Қабуллар тартиби рақамлар билан белгиланган
Дифтерияга қарши иммунитет чекланган вақтга эга. Шунинг учун эмлашни қайта ўтказиш керак бўлади. Бу ревакцинация деб аталади. У шунингдек, маълум бир ёш даврларида ўтказилиши керак: биринчи ревакцинация 16 ойликда; иккинчи ревакцинация 7 ёшда; учинчи ревакцинация 16 ёшда. Биринчи ревакцинацияда АКДС қўлланилади, лекин иккинчи ва учинчи ревкцинацияларда таркибида дифтерия ва қоқшол анатоксини бўлган ва антигенлар миқдори камайтирилган АДС-М вакцинаси қўлланилади.
Эмлаш олган болаларнинг тахминан 10 фоизида учрайдиган эмлашнинг оддий реакцияларига қуйидагилар киради: тана ҳароратининг кўтарилиши, маҳаллий белгилар (қизариш, шиш. шишганлиги). Масалан, қизамиқ, тепки ва қизилчага қарши эмлаш олгандан кейин 4-15 кунлари қизамиққа ўхшаш тошма ёки қизилчага ўхшаш тошма пайдо бўлиши, сўлак безларини катталашиши, енгил катарал белгилар – йўтал, томоқда оғриқ ва ринит кузатилиши мумкин. Буларнинг барчаси қисқа муддатли бўлиб, интоксикация кузатилмайди, бола ўзини яхши ҳис қилади, тана ҳарорати иссиқ туширувчи муолажадан кейин тушади.
Жавоб: Йўқ. Бунинг сабаби, бу ёшда болада дифтерияга қарши иммунитет шаклланиши керак, 7 ва 16 ёшларда эса фақат қўллаб-қувватлаш керак бўлади. Дифтерияга қарши тўлиқ иммунитет яратиш учун АДС-М (дифтерия ва қоқшол анатоксинларина ярим дозасини сақловчи) етарли эмас. АДС-М махсус ҳоллардагина биринчи эмлашларда қўлланилади.
Инъекция жойидаги шиш саккиз сантиметрдан катта бўлса, вакцинацияга патологик маҳаллий реакция деб ҳисобланади: олти ойлик болада деярли сонини тўлиқ эгаллайди. Тошма кўринишидаги умумий реакциялар бўлади. Булар камдан-кам ҳолларда учрайди ва шифокорлар томонидан аниқ бир ҳаракат талаб қилади. Аммо тез-тез бундай ҳолатлар эмлаш вақтига тўғри келган овқатланишни бузилишидан келиб ч-иқади.
Дифтерия анатоксини бирлаштирилган петавалент вакциналари таркибида юборилади. У яшаш жойидаги тиббиёт муассасаларида бепул ўтказилади. Болада битта вакцина билан бирданига бешта касалликка қарши ҳимоя шаклланади. Ҳар қандай эмлаш – организм учун ўзига хос юкдир. Энг асосий қоида – бола соғлом бўлиши керак. Эмлаш ўтказиш бўйича қарорни шифокор қабул қилади.
Эмлашдан кейиги пайдо бўлган ҳар қандай ҳолат текширишни талаб қилади: шифокор эмлаш билан боғлиқ ёки йўқлигини аниқлаш керак. Аксарият ҳолларда бу тасодифий ҳолат. Бизнинг тажриба шуни кўрсатадики, эмлашга патологик реакция ташхиси билан келганларнинг 90 фоизида қандайдир касаллик: ЎРВИ, ўткир ичак касалликлари, биринчи бор аниқланган буйрак етишмовчиликлари ва бошқалар бўлади.
Препарат мушак орасига юборилади. 2 ёшдан катта болалар ва катта ёшдагиларга дельтасимон мушакка (елкага), кичик ёшдаги (2 ёшдан кичик) болаларга соннинг олд ён қисмига юборилади. Ёнбошга юбориш тавсия этилмайди, бу йўл билан юборилганда ҳимоя антителаларининг даражаси камайиши билан боғлиқ (тери ости ёғ клечаткасининг қалинлиги туфайли вакцина мушакка тушмаслиги мумкин) ва ўтирғич нервни жароҳатлаш мумкин.
Бутун дунё бўйича эмлашдан кейинги реакцияларнинг энг оғири – анафилактик шок, бу вакцинанинг компонентларига ўткир аллергик реакция ҳисобланади. Бундай ўткир аллергик реакциялар эмлаш ўтказилгандан кейин, биринчи 30 дақиқа ичида, узоғи билан икки соат ичида пайдо бўлади. Шунинг учун, ҳар қандай эмлаш олган одам биринчи 30 дақиқа муассасада қолиши, эмлаш ўткзилган кабинет яқинида бўлиши керак. Ҳар бир эмлаш кабинетида биринчи ёрдам кўрсатиш жамламалари мавжуд, шу жумладан анафилактик шокка ҳам. Вакциналарга анафилактик шок – жуда кам учрайдиган ҳолат.
Эмлашдан кейин уйга кетишга шошилмаслик керак. Бола билан эмлаш кабинети олдида ярим соат кутиб туриш керак, чунки, аллергик реакциялар қайд этиладиган бўлса, зудлик билан махсус ёрдамга мурожаат қилиш мумкин. Эмлашдан кейин узоқ сайр қилиш, меҳмонга бориш ёки дўконларда юриш тавсия этилмайди. Бола инъекция жойини қашимаслигини назорат қилиш керак. Кўпинча ота-оналар инъекция қилинган жойга сув теккизиш мумкинлигини сўрашади. Имкон қадар эмлаш олганда биринчи куни болани чўмилтирмаслик керак. Болани эҳтиёткорлик билан инъекция жойига тегмасдан ювинтириш мумкин. Кейинги кунлари чўмилтириш мумкин, имкон қадар инъекция жойини ўзи тузалмагунга қадар ишқамаслик керак.
Вакциналар марказий нерв тизимларининг органик зараланишлари аутизм ва ДЦПни келтириб чиқармайди. Вакциналар оммавий фойдаланиш учун дунёдаги етакчи илмий ва тиббий марказларда кўп йиллик тадқиқодлар натижасида олинган ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган ва хавфсизлигига кафолат бўлган ҳолларда рухсат этилади.
Ота-оналар эмлашдан кейин қандай реакциялар бўлиши мумкинлигини билашлари керак. Улар маҳаллий (инъекция жойида) ва умумий бўлади.
Маҳаллий реакциялар: қизариш, шишиш, бўртиқ ёки шиш, ҳарорат кўтарилиши, инъекция жойида оғриқ. Бу белгилар вакцинани мушак орасига юборганда юзага келади. Препарат қон орқали организмга тўлиқ сўрилгач, бу белгилар ўз-ўзидан йўқолади. Одатда барчаси бир неча кун ичида ўтиб кетади. Агар гигиена қоидаларига риоя қилинмаса, инъекция жойини қашиласа, кўп тегса бактериялар тушиши ва абцесга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда қизариш кучаяди, шиш катталашади ва кучли оғриқ пайдо бўлади.
Умумий реакциялар:
Тана ҳароратининг кўтарилиши – эмлашдан кейин кўп учрайдиган белги. Бу ҳолатлар учун болалар аптечкасида иссиқ туширувчи воситалар бўлиши керак. Тана ҳарорати унча юқори бўлмаса, дори воситаларидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Болага кўпроқ суюқлик ичириш керак, иштаҳасига қараб овқатлантириш, вақти-вақти билан тана ҳароратини ўлчаб туриш. Бола қанчалик кўп суюқлик ичса, шунчалик терлайди ва ҳароратни сиртга беради.
Эмлашни олгандан кейин кайфиятини ўзгариши, йиғлаши, инжиқлик қилиши, овқат емаслиги ва уйқисини бузилиш кузатилади. Одатда бу вақтинчалик белгилар. Бола билан кўпроқ вақтингизни ўтказинг, 2-3 кундан кейин ҳаммаси жойига тушади. Эмлашга “реакция” ёки “ноъжўя таъсир” тушунчаларини ажратиб олиш керак. “Реакция” қайсидир даражагача потологик ҳолат ҳисобланмайди. Юқорида санаб ўтилганларга эътибор қаратиш керак, эмлашдан кейин бу ҳолатлар меъёрий ҳолат ва бола яхши парвариш қилинса, барчаси 3 кунда ўтиб кетади.
Вакциналар таркибидаги микро қўшимчалар эмланган одамнинг организмига ҳеч қандай таъсир ўтказмаслиги исботланган. Оммавий эмлашда бола олаётган қўшимча моддалар – ҳаёти давомида олаётган моддаларнинг энг кам қисмидир. Агар алюминий гидроксиди тўғрисида гапирадиган бўлсак, у завод ва фабрикалар бор катта шаҳарлар ҳавосида ҳам бор: ота-оналар ҳар куни болаларини сайрга олиб чиқиб, шу ҳаводан нафас олишларини уйламайди ҳам.
Эмлаш инфекция билан мулоқотда бўлганда юқтириб олиш хавфини камайтиради, лекин 100 % кафолат бермайди. Эмланган бола агар касалликни юқтириб олса ҳам, касаллик енгил кечади, оғир асоратлари ва ўлим ҳолатлари кузатилмайди.
Ўзингиз хохлаган даражада. Улар бир биридан икки-уч сантиметр оралиқда сонга ёки елкага қилинади. Антиген юки бир оз кўтарилади, лекин у даражада юқори эмас. Бола организми юзлаб марта кўп антигенларга ўз ҳимоя иммунитети билан жавоб бериши мумкин.
Мутлоқ қарши кўрсатмалар:
Аввалги эмлашда қайд этилган анафилакция кўринишидаги оғир реакция ёки вакцина компонентларига аллергия.
Вақтинчалик қарши кўрсатмалар:
Ўткир касалликни бўлиши (соғайгандан кейин эмлаш мумкин).
Сурункали касалликларни кучайиш даври (болалар тўлқ ёки вақтинчали ремиссия даврида эмланади).
Неврологик касалликлар (эмлаш жараён ривожланиши тўхтагандан кейин ўтказилади).
Аллергик касалликлар (эмлаш кучайиш давридан бошқа вақтларда ўтказилади).
Ҳа, тирик ва “ўлдирилган” вакциналарни бир кунда олиш мумкин, фақат эмлашдан кейинги кузатув бундай ҳолатларда узоқроқ бўлади: инактивланган вакциналарда реакциялар биринчи уч кунда бўлади, тирик вакциналарда – тўртинчи кундан ўн беш кунгача. Шунинг учун, тана ҳароратини узоқроқ назорат қилиш керак бўлади. БЦЖ вакцинасини ҳеч қайси билан аралаштириб бўлмайди, уни ҳар доим алоҳида ўтказади.
Йўқ, мукин эмас! Турли инфекциялар турли миқдордаги эмлаш сонига муҳтож. Агар биз кўкйўтал профилактикаси тўғрисида гапирадиган бўлсак, узоқ вақтли ҳимоя учун тўртта эмлаш керак бўлади. Биринчи эмлашдан сўнг икки ҳафта ўтиб, антитана ишлаб чиқилади, лекин у узоқ сақланмаслиги мумкин, шунинг учун, қўшимча юбориш керак бўлади.
Дифтерия ва қоқшолга келсак, бир йилдан кейин ўтказиладиган ревакцинация билан иккита эмлаш етарли, яхши ҳимоя яратади. Полиомиелитдан узоқ ҳимоя учун тўртта эмлаш керак бўлади. Шундай экан, биринчи эмлашдан кейин ҳимоя бўлмайди деб айтиб бўлмайди, у ишлаб чиқилади, лекин қисқа муддатга.
Ўзбекистонда аҳолининг эмланганлиги 95-98 фоиздан юқори, бу фоиз камайиши билан биз ҳар қандай касалликларни эпидемиясини кўришимиз мумкин. Яқиндаги мисол Европа ва Украинадаги қизамиқнинг эпидемияси, Ўзбекистонга кириб келди. Ҳозир бизда касаллик чекланган ҳолларда, улар кўплаб тарқалмайди, лекин катталар ва болалар ҳам қизамиқ билан оғришмоқда. Касалланганларнинг кўпчилиги эмлаш олишмаган. Баъзиларида ҳимоя кучи йўқолган.
Йўқ. CОVID-19 бу янги касаллик бўлиб, унинг олдини олиш учун вакциналар ҳали мавжуд эмас. Турли мамлакатлар олимлари бундай вакцинани яратиш устида иш олиб бормоқдалар ва ЖССТ барча манфаатдор томонлар билан биргаликда, хавфсиз ва самарали вакцина мавжуд бўлгандан сўнг, барча муҳтожларга адолатли равишда тарқатилишини таъминлаш учун ишламоқда.
Миннатдорчилик:
ЖССТнинг минтақавий ваколатхонаси савол ва жавобларни тайёрлашда кўрсатган ёрдами учун ЖССТ вакциналар хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик марказига миннатдорчилик билдиради.