- Асосий
- Ота-оналар учун
- Вакцинация ҳақида кўп бериладиган саволлар
ВГВ 1
Гепатит В касаллигига карши вакцина, 4 маротиба килинади: биринчиси бола тугилиши билан, сонг яна уч маротиба Пентвалент вакцина таркибида.
БатафсилРота 3
Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилПента 3
Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилИПВ 1
Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилОПВ 3
Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилРота 2
Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилПневмо 2
Пневмококк инфекцияларига қарши вакциналар 30 йилдан ошиқ вақтдан бери қўлланилиб келинмоқда.
БатафсилПента 2
Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилОПВ 2
Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилБЦЖ 1
силга қарши мавжуд бўлган ягона вакцина.
БатафсилРота 1
Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилПневмо 1
Пневмококк инфекцияларига қарши вакциналар 30 йилдан ошиқ вақтдан бери қўлланилиб келинмоқда.
БатафсилПента 1
Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилОПВ 1
Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилВГВ
1Гепатит В касаллигига карши вакцина, 4 маротиба килинади: биринчиси бола тугилиши билан, сонг яна уч маротиба Пентвалент вакцина таркибида.
БатафсилРота
3Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилРота
2Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилБЦЖ
1силга қарши мавжуд бўлган ягона вакцина.
БатафсилРота
1Ротавирус инфекциясига карши вакцина, огиз оркали берилади.
БатафсилПента
3Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилПневмо
2Пневмококк инфекцияларига қарши вакциналар 30 йилдан ошиқ вақтдан бери қўлланилиб келинмоқда.
БатафсилПневмо
1Пневмококк инфекцияларига қарши вакциналар 30 йилдан ошиқ вақтдан бери қўлланилиб келинмоқда.
БатафсилИПВ
1Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилПента
2Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилПента
1Пентавалент вакцинаси таркибида АКДС1 , ВГВ2 , ХИБ1 кўпкомпонентли вакцина ҳисобланади.
БатафсилОПВ
3Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилОПВ
2Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
БатафсилОПВ
1Полиомиелитга карши вакциналар: Икки хил вакцина колланилади - тирик огиз оркали бериладиган вакцина (ОПВ) ва олдирилган полиомилит вакцинаси (ИПВ).
Батафсил*Эмлашлар бир неча қабулда қилинади. Қабуллар тартиби рақамлар билан белгиланган
*Эмлашлар бир неча қабулда қилинади. Қабуллар тартиби рақамлар билан белгиланган
КПК 2
Қизамиқ, тепки ва қизилчага қарши вакцина.
Батафсил*Эмлашлар бир неча қабулда қилинади. Қабуллар тартиби рақамлар билан белгиланган
АДС-М 6
Дифтерия ва қоқшолга қарши вакцина.
БатафсилАДС-М
6Дифтерия ва қоқшолга қарши вакцина.
Батафсил*Эмлашлар бир неча қабулда қилинади. Қабуллар тартиби рақамлар билан белгиланган
Бу эмлашга махсус тайёргарлик йўқ. Фақат эмлашга қарши кўрсатмалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак бўлади, буни туғруқхонада неонатологга ва поликлиникада педиатрга юкланган.
Сув чечакка қарши эмлашга қуйидагилар қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
вакциналар компонентларига сезувчанлик;
иммун етишмовчилик ҳолатлари;
ҳомладорлик.
Болада қарши кўрсатмалар: масалан, ўткир касалликлар йўқлигини аниқлаш учун албатта, педиатр кўригидан ўтиши керак. Ротавирусга қарши эмлашда бошқа тайёргарлик талаб этилмайди.
Бачадон бўйни раки ва ракнинг бошқа турларини келтириб чиқарувчи ВПЧ инфекцияларини юқтирмасликни бирдан бир йўли бу жинсий алоқадан тўлиқ воз кечишдир. Ҳатто унда фақат битта жинсий ҳамроҳ бўлганда ҳам, у ҳам ўзи билмаган ҳолда бу инфекцияларни юқтириб олган бўлиши мумкин, чунки инфекциялар юққанда ҳеч қандай белгилар пайдо бўлмайди.
Презерватив ва контрацепциянинг бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, ВПЧ инфекциясини юқиш хавфини камайтиради. Бироқ улар ҳам кам самарали ҳисобланади.
Энг яхши усул жинсий ҳаёт бошлангунга қадар эмлаш олишдир. ВПЧга қарши эмлаш ушбу инфекцияларнинг барча турларидан ҳимоя қилмайди, лекин ВПЧ вакцинасининг турига боғлиқ ҳолда, бачадон бўйни раки келтириб чиқарувчи турларидан 71-90 фоиз ва 90 фоизгача ўткир учли кондилома касаллигидан ҳимоя қилади.
Болага тирик вирусни юборишдан олдин болани педиатр кўригига олиб бориш керак, у ерда шу вақтда болага эмлаш ўтказилиши бўйича қарор қабул қилинади.
Болага орал вакцина юборилгандан кейин бир соат давомида овқат ва сув бермаслик керак, агар бу тартибга амал қилинмаса, вакцина нейтралланиб, унинг таъсир кучи йўқолади ва болада полиомиелитга қарши иммунитет шаклланмайди.
Превернарни бир неча меърий ракциялари мавжуд:
препарат юборилган жойни қаттиқлашиши ва қизариши (ҳар қандай инъекциядан кейин пайдо бўлади – бу меъёрий ҳолат);
енгил истма 37-37,5 0С гача;
инжиқлик, безовталик, ҳолсизлик ва вақтинчалик овқат емаслик;
иситма вақтида совқотиш қалтираш.
Бу реакциялар меъёрий ҳолат ҳисобланиб, бир неча кундан сўнг ўтиб кетади. Бу вақтда болага тинчлик керак. мактабгача тарбия муассасаларига боришлари ва бошқа молалар билан мулоқотни чеклаш зарур. Иштаҳасига қараб овқатлантириб, кўпроқ суюқликлар бериш керак.
Касалликнинг эпидемик кўтарилиши ҳар 8-10 йилда кузатилади. Кўриниб турибдики, биз шундай даврни ўтказаяпмиз. 100 минг аҳолига нисбатан 2 та ҳолат кузатилганда яхши кўрсаткич ҳисобланади. Агар бу кўрсаткич 20 тага етса, демак бу эпидемия ҳисобланиб, албатта оммавий эмлашлар ўтказилади.
Ривожланган давлатларда 100 минг аҳолисонига нисбатан касаллик кўрсаткичи 1-3 нафарни ташкил қилса, Африка давлатларида бу кўрсаткич 100 минг аҳолига нисбатан 1000 тагача етади.
ВГВга қарши вакцина аввалги дозаларини олганда оғир аллергик реакциялар кузатилганларга ёки вакцина компонентларига реакцияси бор бўлганларга (масалан ачитқига) вакцина қарши кўрсатмага эга бўлади.
6 ойликдан кичик болаларни гриппга қарши эмлаш мумкин эмас. Аммо сиз уни бемор одамлар билан мулоқотини чеклаб, бошқа оила аъзолари, шу жумладан, овқатлантирувчи онасини эмлаб, ҳимоя қилишингиз мумкин. Эмизиш даври эмлашга қарши кўрсатма бўла олмайди (тирик ёки инактивланган вакциналар билан).
Болалигида бир доза КПК эмлашини олмаган ёки қизамиқ, қизилча ва тепки билан касал бўлмаган катталар эмлаш олишлари керак. Қизамиқ ва тепки катта ёшдаги одамлар учун жуда хавфли, ҳомиладор аёлларнинг қизамиқ билан касалланиши эса ҳомланинг ривожланишида турли патологик жараёнларни келтириб чиқаради.
Ҳомладорликни режалаштираётган барча аёллар учун қизилчага иммунитетни аниқлаш учун қон намунаси топшириш тавсия этилади. Агар текширилганда иммунитет бўлмаса, у ҳолда аёл ҳомладор бўлгунига қадар албатта КПК эмлашини олиши керак. Эмлангандан кейин бир ой ўтиб, ҳомладор бўлиши мумкин.
Эмлаш ҳайвонлар билан мулоқотда бўлгандан кейин, ҳаётий кўрсатмалар асосида ўтказилиши сабабли, сурункали касалликлар ҳам, ўткир касалликлар ҳам қутуриш касаллигига қарши эмлашга қарши кўрсатма ҳисобланмайди.
Айрим ота-оналарни болаларни тўлиқ эмлаш олиб борилаётганлигига қарамасдан, ҳалигача сил касаллигини кўп тарқалганлиги ховотирга солади. БЦЖ билан эмлашнинг мақсади, микобактериялар билан зарарланишни олдини олиш ҳамда агар кичик болалар касалликни юқтириб олганда касалликни оғир шаклларини олидини олишдир.
Эмлаш тарзи танланган препаратга боғлиқ. Эмлаш асосан, тери остига юборилади, айрим ҳолларда мушак орасига юборилади. Вакцинани юборишга қулай жой, елка дельтасимон мушаги ёки қопқоқ ости ҳисобланади.
Ўтирғич нервни жароҳатлаш хавфи борлиги ва вакцина юборилгандан кейин тери ости ёғ қатлами қалин бўлганлиги учун сўрилиши чўзилиши сабабли ёнбошга юборилмайди.
Ротавирусга қарши эмлашда Нидерландияда ишлаб чиқилган Ротатек номли препарат ёки Ротарик номли Буюк британия препарати қўлланилади. Улар орал йўл билан юбориладиган препаратлар бўлиб, бола оғизига керакли сондаги вакциналар томизилади. Вакциналар ҳимоя қалпоқчаси бўлган махсус аппликаторда сақланади. Қалпоқчаси ечилиб, бола ёноғининг ичига юборилади (томизилади).
Ротатек – уч марта юборилади, ротарикс эса – икки марта. Иммунитет биринчи эмлашданоқ пайдо бўла бошлайди, иккинчи эмлашдан кейин эса, турғун иммунитет пайдо бўлади. Иккала вакцинани ҳам бошқа бир вакцина билан бир вақтда (БЦЖ вакцинасидан ташқари) қўллаш мумкин.
ВПЧ шунчалик тарқалган-ки, эмланмаган эркаклар ва аёлларнинг 80 фоиз ҳаётининг маълум бир даврида бу вирусларни юқтириб олади. Эмлаш жиддий касалликлардан, жумладан бачадон бўйни раки касаллигидан ҳимоя қилиб, вирусни тарқалишини тўхтатади. Шу билан бирга, ВПЧ вулвалар, жинсий аъзолар, анус ва бачадон бўйни раки касалликларини ҳамда ўткир учли кондилома касалликларини келтириб чиқаради.
Бачадон бўйни раки ВПЧ келтириб чиқарадиган энг кўп тарқалган касалликдир.
Эмлаш ёш қизларни 90 фоиз ҳолатларда ҳар қандай ёшда келиб чиқадиган бачадон бўйни раки касаллиги келтириб чиқарадиган ВПЧ турларини юқишидан ҳимоя қилади.
ВПЧ вакциналари бачадон бўйни раки касалликларини кўп турларини олдини олади, лекин барчасини эмас. Шунинг учун эмланган ва эмланмаган аёллар доимий кўрикдан (скрининг) ўтишлари муҳимдир. Эмлаш ва бачадон бўйни раки скрининг дастури биргаликда бачадон бўйни раки касаллиги келиб чиқмаслигига ишончли ҳимояни таъминлайди.
ВПЧ инфекцияларини олдини олиш, улар келтириб чиқарадиган касалликларни даволашдан яхшироқдир.
Эмлаш ўз вақтида ва тўғри ўтказилганда ноъжўя таъсирлари камдан кам ва кучсиз бўлади. Улар қуйидагилар бўлиши мумкин:
организмда умумий ҳолсизлик;
тана ҳароратининг қисман кўтарилиши;
эмлаш жойида қизариш ва кичик шиш;
ичак фаолиятининг енгил бузилиши.
Одатда, полиомиелитга қарши эмлашдан кейин белгилар 1-2 кун ўтиб пайдо бўлиб, бир неча кундан кейин ҳеч нарса қилмаса ҳам изсиз йўқолади.
Жуда кам ҳолларда болага тирик вакцина юборилганда, унда ассорбцирланган полиомиелит пайдо бўлади. Полиомиелитга қарши эмлашдаги бошқа ҳолатлар хавфсиз ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси профилактик эмлаш календарида кўрсатилган муддатларда болалар ўзларининг яшаш манзилларида тиббий муассасаларда бепул (давлат томонидан молиялаштириш ҳисобидан) ВГВга қарши эмлаш олишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси профилактик эмлаш календари давлатнинг молиявий кафолати бўлиб, у қайси ёшда қайси эмлашлар давлат томонидан ўтказилишини кўрсатиб беради. Бошқа фуқаролар ўз ҳисобидан хусусий эмлаш марказларида олиши мумкин. ВГВга қарши эмлашни олишда ёш бўйича тиббий чекловлар йўқ.
Йўқ. Пневмококк инфекцияга қарши эмлаш гриппга қарши эмлашни алмаштираолмайди. Пневмококк инфекцияларини бактериялар чақириб, зотилжам менингит, сепсис, эшитиш йўқолишига олиб келувчи талвасалар, миянинг яллиғланиши натижасида ақлий заифлик ва ўпка абцеси каби касалликларни келтириб чиқаради. Грипп касаллигини грипп вируслари келтириб чиқаради. Грипп вирусидан бактерияларга қарши пневмококк вакцинаси билан ҳимояланиб бўлмайди.