×

Ҳурматли фойдаланувчилар! Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Ушбу функциядан фойдаланиш учун овозли режимга ўтиш зарур, кейин керакли матнни белгилаб, ҳосил бўлганбелгини босиш лозим.
* Сайтдаги овоз жўрлиги функцияси Windows Vista ва ундан олдинги версиядаги операцион тизимларда ишламайди.

(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

Бўғма

Асосий ҳолатлар

Дифтерия ҳақида асосий қоидалар

  • Дифтерия ўткир юқумли касаллик бўлиб, касалликни биринчи навбатда томоқ ва юқори нафас йўлларини яллиғлаш билан бирга токсин ишлаб чиқариб, бошқа органларни зарарловчи дифтерия таёқчалари келтириб чиқаради.
  • Дифтерия касаллиги беморларда томоқнинг буғилиши, оғир ҳолларида эса миокард ёки периферик нейропатия каби асоратлар келтириб чиқаради.
  • Дифтерия касаллиги билан оғриган беморларни даволашда дифтерияга қарши зардоб ва антибиотиклар қўлланилади.
  • Дифтерия касаллигининг самарали профилактикаси аҳолини дифтерия анатоксини (кучсизлантирилган дифтерия токсини) билан кенг қамровда эмлашдир.
  • Дифтерия анотосини кўп компонентли вакциналар (АКДС, АДС, АДС-М, пентавалент вакцинаси) таркибида қўлланилиб, самарали ва хавфсиздир.
Янгиликлар