(+99871) 202-50-60

Прививки.уз - Олдини олиш. Ҳимоя қилиш. Эмлаш.

Эмлашорқали олдини олиш мумкин бўлган касалликлар

Эмлаш инсоният тарихида тиббиёт соҳасининг энг муҳим ютуқларидан бири бўлиб, қатор юқумли касалликлар билан касалланиш, ногиронлик ва ўлим ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олади.

Эмлаш туфайли ер юзида чин чечак касаллиги тўлиқ йўқ қилинган бўлса, ҳозирда полоимиелит касаллиги йўқ қилиниш арафасида. Эмлаш ҳар йили 2 млн.дан - 3 млн.гача дифтерия, қоқшол, кўкйўтал ва қизамиқ касалликлари туфайли кузатилиши мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг олди олинади. Ўзбекистонда юқумли касалликларга қарши эмлаш – болалар ва барча аҳолини соғлиғи бўйича давлат ғамхўрлигининг бир қисми ҳисобланади.

Асосий эътибор дунёнинг энг яхши амалиётлари асосида янги самарали бўлган вакциналарни эмлаш календарига киритиб боришга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси профилактик миллий эмлаш календарига мувофиқ, дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, қизамиқ, қизилча, полиомиелит, туберкулёз, тепки, гепатит В, ХИБ, пневмококк инфекцияларига ва одам поппилома вирусларига қарши режали эмлаш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси профилактик миллий эмлаш календарига кўра, эмлаш осон, мажбурий ва бепул.

Ҳозирда эмлаш календарига киритилмаган, мавжуд қатор бошқа юқумли касалликларга қарши самарали вакциналар билан эмлашни давлат фуқаролар танлови асосида ва шифокорлар томонидан тайинлангандан кейин, хусусий эмлаш марказларида олиш ҳуқуқига эга ҳисобланадилар. Бу эмлашлар чет элга чиқаётган фуқароларга ҳам тааллуқли.

Мамлакатда вакциналар ва эмлаш материалларини етказиб бериш сифатини таъминлаш учун қонунчилик базаси яратилган бўлиб, жараённи баҳолаш, вакциналарни сотиб олиш бўйича тегишли органлар мавжуд ва улар ўз вазифаларини яхши тушунадилар ҳамда яхши бажарадилар. Миллий эмлаш календари доирасида қўлланиладиган вакциналар ЖССТнинг томонидан вакциналарга берилган сертификати билан кафолатланган. Профилактик эмлаш режаси асосида вакциналар ва хавфсиз эмлаш воситаларига бўлган эҳтиёж ҳисоблаб чиқилади, бу ўз навбатида хавфсиз ва тўлақонли эмлашни таъминлайди.

Янгиликлар