Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш бўйича йўриқнома
Ҳурматли фойдаланувчилар! Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Ушбу функциядан фойдаланиш учун овозли режимга ўтиш зарур, кейин керакли матнни белгилаб, ҳосил бўлганбелгини босиш лозим. * Сайтдаги овоз жўрлиги функцияси Windows Vista ва ундан олдинги версиядаги операцион тизимларда ишламайди.
ВГВга қарши вакцина тайёрлашда вирусли гепатит касаллигининг В тури вирусини қисмлари (юза антигени) қўлланилади. Демак, вакцина вирусли гепатитнинг В тури вирусини юқтирмайди. Қоидага биноан ВГВга қарши вакцина 6 ой давомида 3 ёки 4 эмлашлар сериясидан иборат. Чақалоққа ВГВга қарши вакцинанинг биринчи дозаси туғилган вақтида юборилади, эмлаш серияси 6 ойгача юборилади. Бу эмлашни олмаган барча болалар ва 19 ёшгача ўсмирлар ушбу эмлашларни албатта олишлари зарур. ВГВга қарши эмлаш барча эмланмаганлар ва касаллик юқиш хавфи юқори гуруҳга кирувчиларга тавсия этилади, шу билан бирга:
Жинсий шериги ВГВ билан оғриган шахслар.
ВГВ вируси юқтирган одамлар билан уйда мулоқотда бўладиган шахслар.
Иш фаолияти давомида қон ва организмнинг биологик суюқликлари билан мулоқотда бўлувчи тиббий ходимлар ва жамоат хавсизлигини сақлаш доирасида ишловчи шахслар.
Ақлий заиф одамлар учун ихтисослашган муассасаларнинг беморлари ва ходимлари.
Ахлоқ тузатиш колонияларида бўлган шахслар.
Жинсий мажбурланиш ёки зўровонликдан жабрланганлар.
ВГВ касаллиги кўрсаткичи юқори бўлган ҳудудларга саёҳат қилувчи одамлар.
Жигар ва буйракнинг сурункали касалликлари, ОИВ юқтирганлар ёки диабетиклар.
ВГВдан ҳимояланмоқчи бўлган ҳар қандай одам.
ВГВ вакцинасини бошқа вакциналар билан бирга қўлланилганда аниқланган хавфлар йўқ.
ВГВ компонентини сақловчи вакциналар:
ВГВ
АКДС+ВГВ
АКДС+ВГВ+ХИБ
АКДС+ВГВ+ХИБ+ИПВ
Вакцинлар тури
Рекомбинантланган ДНК-вакцина ёки плазмалар асосида олинган вакцина
Умумий дозалар сони
3 ёки 4 (туғилганда ўтказилган эмлаш билан бирга)
Эмлаш календари – туғилганда Геп В кейинчалик пентавалент вакциналарини қўллаш
Бачадон бўйни саратони касаллигини олдини олиш, уни эрта аниқлаш ва даволашга бағишланган илмий-амалий анжуман
2018 йил 20 август куни Тошкент шаҳрида “Бачадон бўйни саратонисиз келажак” шиори остида бачадон бўйни касаллигини олдини олиш, уни эрта аниқлаш ва даволашга бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Молдовада ВПЧ га қарши эмлаш амалиётини амалга ошириш тажрибаси бўйича Ўзбекистон Республикаси делегациясининг амалий ташрифи
«Булар бизнинг оналаримиз, опа-сингилларимиз ва қизларимиз, ва уларни биз бугунги кунда ВПЧ вакцинаси ва скрининг дастури туфайли бачадон бўйни саратонидан ҳимоя қила оламиз», - дея такрорлашди Молдова вакиллари.
Ҳар йили Европа ЖССТ минтақасида юқумли касалликларни олдини олиш ва ҳаёт бардавомлигини сақлаб қолишнинг муҳим қуроли сифатида вакцинацияни олға суришга қаратилган Европа эмлаш ҳафталиги (ЕЭҲ) ўтказилади.
Яқиндагина Европа иммунизация ҳафталиги доирасида жуда ўзгача ва қизиқарли учрашув бўлиб ўтди
Яқиндагина Европа эмлаш ҳафталиги доирасида жуда ўзгача ва қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Иммунизация соҳасида барча саволларга шахсан жавоб бериш учун ЖССТ ва Ўзбекистон Республикаси экспертлари Ўзбекистоннинг таниқли блогерларлари билан учрашишди.