Ҳозирги вақтда одам папиллома вирусига қарши 2 та профилактик вакциналар қўлланилади – Гардасил ва Церварикс. Бу вакциналар бачадон бўйни раки ва бошқа жинсий органлари раки касалликларини келтириб чиқарувчи иккита вирус турларидан ҳимоя қилади;
Бундан ташқари Гардасил вирус келтириб чиқарадиган жинсий органлар кондиломаларини ҳам олдини олади.
Вакцина ўзида одамлар организмида рифожлана олмайдиган вирус қисмларинигина сақлайди. Барча ёшдагилар учун бир марталик дозаси – 0,5 мл. Эмлаш курси 3 та дозадан (0-2-6 ойларда) иборат. Биринчи доза – тавсия этилган кун, иккинчиси 2 ойдан кейин ва учунчи доза биринчи эмлаш олингандан 6 ой ўтгач.
Вакцина тури
Рекомбинантланган, капсулали оқсил асосида яратилган, суюқ вакцина
Умумий дозалар сони
2
Эмлаш календари -
Бивалентли (16 ва 18 ВПЧ турлари; GSK Cervarix®) ва
Дозалар ўртасидаги энг узоқ оралиқ белгиланмаган – агар биринчи доза эмланганда қиз бола 15 ёшга тулмаган бўлса, қолган иккита дозаларни эмлаш учун вақт етарли
Агар дозалар оралиғи беш ойдан кам бўлса, 3 ва 1 дозалар оралиғи камида 6 ой бўлиши керак
Тавсия этиладиган эмлашлар 3 дозадан иборат 0-2-6 ойлик тархида ўтказилади:
Биринчи доза – тайинланган кун.
Иккинчи доза – биринчи эмлашдан 2 ой кейин.
Учинчи доза – биринчи эмлашдан 6 ой кейин.
Изоҳ: эмлаш тархида 2 эмлаш 1 эмлаш ўтказилгандан 1 ой кейин, 3 эмлаш 2 эмлаш ўтказилгандан 3 ой кейин ўтказилишига рухсат этилади. Агар эмлашнинг 3 дозаси 1 йил давомида ўтказилган бўлса, эмлашлар оралиқлар бузилган бўлса ҳам эмлаш якунланган ҳисобланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Аввалги дозани олгандан кейин аниқланган анафилаксия ёки сезувчанлик (аллергия)
Бачадон бўйни саратони касаллигини олдини олиш, уни эрта аниқлаш ва даволашга бағишланган илмий-амалий анжуман
2018 йил 20 август куни Тошкент шаҳрида “Бачадон бўйни саратонисиз келажак” шиори остида бачадон бўйни касаллигини олдини олиш, уни эрта аниқлаш ва даволашга бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Молдовада ВПЧ га қарши эмлаш амалиётини амалга ошириш тажрибаси бўйича Ўзбекистон Республикаси делегациясининг амалий ташрифи
«Булар бизнинг оналаримиз, опа-сингилларимиз ва қизларимиз, ва уларни биз бугунги кунда ВПЧ вакцинаси ва скрининг дастури туфайли бачадон бўйни саратонидан ҳимоя қила оламиз», - дея такрорлашди Молдова вакиллари.
Ҳар йили Европа ЖССТ минтақасида юқумли касалликларни олдини олиш ва ҳаёт бардавомлигини сақлаб қолишнинг муҳим қуроли сифатида вакцинацияни олға суришга қаратилган Европа эмлаш ҳафталиги (ЕЭҲ) ўтказилади.
Яқиндагина Европа иммунизация ҳафталиги доирасида жуда ўзгача ва қизиқарли учрашув бўлиб ўтди
Яқиндагина Европа эмлаш ҳафталиги доирасида жуда ўзгача ва қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Иммунизация соҳасида барча саволларга шахсан жавоб бериш учун ЖССТ ва Ўзбекистон Республикаси экспертлари Ўзбекистоннинг таниқли блогерларлари билан учрашишди.